Latest news

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  35 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  11 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Аёллар футболи. Футзал терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди News

Аёллар футболи. Футзал терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 2-12 май кунлари Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатига Тошкентда тайёргарлик кўраётган эди.

Футзалчи қизларимиз “Чиғатой” спорт базасида жойлашган ҳолда “Бунёдкор” стадионининг залида машғулотлар олиб боришди.

Бугун “Чиғатой” спорт базасида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар футзалчи қизларимизга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Ўз ўрнида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Аваз Махсумов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан терма жамоа учун яратиб берилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик изҳор қилди. Терма жамоа сардори Мавлуда Мунавварова эса бўлажак мусобақада яхши иштирок этгган ҳолда, юртимиз шаънини Осиё чемпионатида муносиб ҳимоя қилишга ваъда берди.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан биргаликда Таиланд, Эрон, Япония, Малайзия, Хитой, Гонк Конг, Вьетнам, Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Ливан, Макао, Туркманистон, Бангладеш ҳамда Индонезия терма жамоалари иштирок этишади.

Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион Эрон ва мусобақа дебютанти Туркманистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Жамоамиз дастлабки ўйинини 5 май куни Туркманистон жамоасига қарши, иккинчи ўйинни эса 7 май куни Эронга қарши ўтказади.

05.05.2018 Ўзбекистон – Туркманистон

07.05.2018 Эрон - Ўзбекистон

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари бугун тунда Таиландга йўл олишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика