Latest news

08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  2 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  6 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  1 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2

Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик" News

Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик MobiUz"" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча  "Жайҳун" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Сўнгги икки ўйинларда кўнглимиз тўлмаётганди. Шу боис бугун ютмасак бўлмасди. "Олимпик Мобиуз"ни яхши билардик, шу пайтгача 3 маротаба тўқнаш келгандик. Йигитларга ғалаба зарурлигини айтгандим. Аввалги ўйинларни унутиб бошқача тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиққан ҳолда ўйинларни таҳлил қилдик. Ўйинга келсак, назорат жамоамиз томонда бўлди. Рақиб дарвозасига тўплар киритилди. Голларни керакли вақтда урдик. "Олимпик Мобиуз"ни яхши биласизлар. Таркибида терма жамоа футболчилари бор. "Локомотив" билан кечган ўйинларини томоша қилдик, ҳар бир футболчи ўрганилди. Рақиб 2 та голни ўз хатоларимиздан сўнг уриб кетди. Умуман олганда жамоамдан мамнунман",- дейди Айбек Нурбаев. 

- Асадулла Кутибаевни захирага олиниши нима билан боғлиқ? 

- Асадулла ёзги йиғинимизда қатнаша олмади. Жароҳатдан қайтди. Секин-аста жамоамизга қўшилиб борди. Ўйин амалиёти беряпмиз. Бугун ротация қилмасак бўлмасди. Қайсидир маънода таваккал қилдим. Асадулла тўлиқ спорт формасида эмас. Олдинда ўйинларимиз бор. Асадулла ўзини кўрсатади деб ўйлайман. Режам бўйича уни бир тайм кўриб олмоқчи эдим. Ёмон ўйнамади, бироз жисмоний томондан оқсади. 

- Голдан сўнг орқага ўтириб қолдик... 

- Бу табиий ҳолат. Балки ёш, балки тажрибасизлик етишмади. Ғалаба қозондик деб ўйлашади. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз керак. Бу йигитлар келажакда Суперлигада, терма жамоада ўйнашади. 

- Биринчи даврада гол уришга қийналган бўлса, иккинчи даврада гол ўтказмасликда муаммога учрамоқда... 

- Бу тажриба билан боғлиқ. Ҳар бир позицияда муаммоларимиз бор. Бегис Куанишбаев ўзини кўрсатди. Буни таъкидлаш зарур.

Rating: +3   

Comments

   
24 sep 23:27:10
tima86
Атак, Жайхун бугун яхши уйнади. Хакли галаба булди деб уйлайман
   
24 sep 23:26:02
tima86
Токтамау керек, жумыс ислеу керек, одан кейин миуе терсек болады
   
24 sep 22:57:09
Жамшид Jamshid
Хакам олимпикка ёрдам бергандей булди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика