Latest news

17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  0 17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  2 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  1 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3

Австралиялик журналист Скотт Макинтайр: "Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқишига шубҳам йўқ" News

Австралиялик журналист Скотт Макинтайр: "Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқишига шубҳам йўқ"

Бугун Қатарда бўлажак Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан кураш олиб борадиган бўлди.

Championat.asia сайтининг узоқ йиллик дўсти, австралиялик журналист Скотт Макинтайр қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдирди.


"Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги сўнгги учрашув, Осиё кубоги-2019да бўлган эди. Ўшанда Ўзбекистон пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Бу икки терма жамоа учун ҳам эсда қоларли баҳс бўлган эди, Ўзбекистон мағлуб бўлгани учун ўша ўйинни кўп эслаши аниқ. Лекин Австралия учун ҳам ўша учрашув катта аҳамиятга эга, сабаби жуда қийин бўлган эди. Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд қуръа натижалари аниқ бўлганидан сўнг, ўз фикрлари билан бўлишди: "Гуруҳимиз анча қийин, лекин Қатар мамлакати биз учун бегона эмас".

Ҳақиқатдан ҳам Қатар Австралия терма жамоаси учун ўй майдонидек бўлиб қолди. Сўнгги уч йил ичида Қатарда жуда кўп учрашувлар ўтказди. COVID-19 пандемияси вақти Қатар терма жамоа машғулот базаси бўлган эди. Майдонлар ва мамлакат бизга жуда яхши таниш. Ўзбекистон ҳам рақиб сифатида бегона эмас. Бу жамоага қарши кечган учрашувларни яхши ҳотиралар билан эслаймиз. Ўзбекистон билан баҳс қийин бўлиши аниқ, сабаби икки терма жамоа гуруҳ фаворитлари. Ўзбекистон ва Австралия кейинги босқичга чиқишига шубҳа қилмаяпман ва гуруҳдан учинчи ўринни эгаллаган терма жамоа ҳам нимчорак финалга чиқиши мумкин. Менинг фикримча бизнинг гуруҳ энг кучлиларидан бири, қолган рақибларга қарши ҳам ўйнаш осон бўлмайди.

Агар "D" гуруҳига эътибор қаратсак, бу гуруҳда ҳам рақобат анча кучли. Япония ва Ироқ Осиё кубогида бир неча маротаба чемпионликни қўлга киритишган, Вьетнам терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи, 2002 йилги жаҳон чемпионатида Япония термасини бошқарган (Филипп Труссье - таҳр.). Индонезия термаси ҳам ёш ва иқтидорли жамоа, уларни ёрқин футбол намойиш этишади. "B" ва "D" гуруҳлари энг қийин квартетлар назаримда.

"A" гуруҳига қарайдиган бўлсак, менимча ушбу гуруҳ "ҳаёт" гуруҳи, осон жамоалар бир бирига қарши ўйнашади. Битта савол бор: Қатар терма жамоаси қандай иштирок этади, сабаби улар яқиндагина янги мураббий билан иш бошлашди ва Қатарнинг футбол фалсафаси бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. Кўрамиз, кузатиб, билиб оламиз. Яхши қуръа бўлди назаримда, энди Осиё кубогига тайёргарлик кўришни бошлаймиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика