Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Австралия U-20 термаси устози: "Эрон кучли қаршилик кўрсатди" News

Австралия U-20 термаси устози: "Эрон кучли қаршилик кўрсатди"

U-20 Осиё Кубоги 2-турида Эрон устидан қўлга киритилагн 3:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин Австралия ёшлар термаси устози Трэвор Морган ўз фикрлари билан бўлишди.

Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

– Аввалроқ айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйин жуда қийин бўлиши аниқ эди, Эрон бугун кучли қаршилик кўрсатди, лекин биз ғалабани кўпроқ ҳоҳладик ва унга эришдик деб ўйлайман. 

Бугун ўйин услуби кўпроқ хужум қилишга қаратилганмиди? 

– Ҳа, менимча бугун ҳужумга ўтишимиз керак эди, рақиб ҳам биринчи таймда тўпни бизга бериб қўйди ва албатта биз хужумга ўтдик. 

Иккинчи тайм бошида Эрон ўйинга қайтди ва майдонда жанг бошланди, ўша вақт йигитларнинг руҳий ҳолати қандай эди? 

– Биз Эрон терма жамоасини курашишини билар эдик, агар учрашув 120 дақиқа давом этганида улар 120 дақиқа тинмай ўйнашар эди ва биз бунга тайёр эдик. Йигитларнинг асосий мақсади жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш ва улар ушбу йўлда ҳар бир рақибга тайёр бўлишлари керак. 

Кейинги учрашув Қатар терма жамоасига қарши, сўнги учрашувда Австралия терма жамоасидан нима кутсак бўлади? 

– (жилмайиб) Ўйинни стадиондан томоша қилишга келинг ва барчасини билиб оласиз.


Баҳсда дублга эришиб, қаҳрамонга айланган Австралия термаси аъзоси Адриан Сегечич

Бугунги ўйинингиздан қониқдингизми? 

– Ҳа, албатта мен бугун иккита гол урдим ва энг муҳуми жамоамга 3 очко ишлашга ёрдам бердим. Эрон кучли ҳимояга эга жамоа, улар ҳимояда анча яхши харакат қилишди. 

Эронлик ҳимоячиларга қарши ўйнаш қийин бўлдими? 

– Албатта, улар мени тақид қилиб юришди десак ҳам бўлади, лекин муҳуми ғалабага эришдик. Кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.


Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика