Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак" News

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасидаги учрашувдан сўнг австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Жэксон Ирвин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Сурияга қарши ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Сурия жуда кучли жамоалиги аниқ эди. Рақибни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлади. Иккинчи ғалабадан мамнунман. Осон бўлмади. Лекин иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Дарвозамиз ҳам дахлсиз қолди.

"Жуда қийин ўйин. Гол уриш ўта қийин бўлди. Иккита ўйинда иккита ғалаба биз учун жуда яхши натижа ҳисобаланади. Бирорта гол ўтказиб юбормадик. Мусобақа жуда яхши бошланди", – деди Жэксон Ирвин.

- Жаноб Грэм, Ирвиннинг бугунги ўйини ҳақида қанақа фикр билдирасиз? У қаторасига иккинчи марта учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди...

- Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Ирвинда гол уриш қобилияти бор. Биз учун муҳим бўлган голларни айнан у урмоқда. Таркибимиздаги жуда кўп ўйинчилар биринчи марта Яқин шарқда ўйнашмоқда. Ирвин ҳозирги Австралиянинг муҳим бўлаги.

- Жаноб мураббий, жамоангиз фақатгина битта аниқ зарба берди. Шу ҳақда фикрингиз...

- Сурия 10 та футболчи бўлиб ҳимояланяпти. Бундай жамоага гол уриш қийин. Реаллик шу. Ҳимоявий жамоага гол уриш осон эмас. Муҳими, биз гол ўтказмадик. 

- Жэксон, бугун яна гол урдинг. Сурияга қарши ўйин қанчалик қийин бўлди?

- Биз бу турнирда ҳар хил рақибларга қарши ўйнамоқдамиз. Ҳиндистон умуман бошқа услубда футбол ўйнади. Сурия эса бутунлай бошқача жамоа. Ўйинда устунликка эришгандик, охирида ғалаба қозонишни уддаладик.

- Аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилдингиз. Ўзбекистон билан бўладиган ўйин Австралия учун аҳамиятга эгами? Ўзбекистон термаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак. Шунда кейинги рақиблар ўз ўзидан осонроқ бўлади. Мақсадимиз – чемпионлик. Биринчи ўринни эгалласак, бу мақсадга енгилроқ етиб боришимиз мумкин бўлади.

- Дарвозага биргина аниқ зарба бердингиз ва гол урдингиз. Сурия жамоаси сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳар сафар Сурияга қарши ўйнасак, қийналамиз. Яхши маънода Сурия бизни хайрон қолдирмади, чунки гол уриш жуда қийин бўлишини билардик. Уч очко энг муҳими. Омадимиз келиб қолди, демаган бўлардим. Ўйин картинасини айнан биз назорат қилдик. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика