Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..." News

Авазбек Ўлмасалиев: "Бунёдкор"га раҳмат. ЦСКА қизиқиш билдирди. Лекин..."

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибга Авазбек Ўлмасалиевни қўшиб олди.

Сўнгги 3 мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган футболчи янги мавсумда Олмалиқда тўп тепади. Орада турли манбалар унга ЦСКА томонидан қизиқиш борлигини ҳам эълон қилди. Бу қанчалик ҳақиқат эди? Нима учун ОКМКни танлади? Шу ва бошқа саволларга Авазбек Ўлмасалиевдан фикр олдик.

- "Бунёдкор"га келганингизда ёш футболчи эдингиз. Асосий таркиб футболчисидан жамоа сардори даражасигача кўтарилдингиз...


- "Бунёдкор" жамоасига катта раҳмат айтаман. Клуб билан турли даврларни бошдан кечирдик. Бир нечта мураббийлар билан ишладик. Ғалабали онлар ҳам, мағлубиятли пайтлар ҳам бўлди. Бу жамоа бир умр қалбимда қоламан. Насиб қилса, яна шу жамоада ўйнайман.

- ЦСКА жамоаси қизиқиш билдиргани ростми? Бу ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?


- Ҳа, ЦСКА жамоасидан қизиқиш бўлди. Лекин аниқ таклиф билан чиқишгани йўқ. Агентлар бу ҳақида маълум қилишди. Яна турлича вариантлар беришди. Ўхшамади шекилли жим бўлиб қолишди.




- ОКМКга ўтиш қандай содир бўлди?


- Миржалол Қосимов таклиф билан чиқдилар. Агар легионерга айланмасам, ОКМКга ўтаман деган эдим. Уйдагилар билан маслахатлашган ҳолда шу қарорга келдим.

- Универсал футболчи ҳисобланасиз. ОКМКда сиздан қайси позицияда фойдаланишмоқда?


- Қайси позицияда фойдам тегса, мураббий қаерда ўйнатса, ўша жойда ҳаракат қиламан.

- ОКМКда қайси рақамда тўп тепасиз?


- Ҳар бир футболчининг яхши кўрган рақами бўлади. Янги мавсумда 6-рақамда ўйнайман.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика