Latest news

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири" News

Australian AP мухбири: "Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири"

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония баҳсидан сўнг нимчорак финалда қайси жамоага қарши ўйнашимиз маълум бўлди.

Осиё Кубогида муваффақиятли одимини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1/8 финалда Австралия билан куч синашади. Бу ўйин жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Кеча Ал Айндаги "Халифа бин Зайед" стадионида кечган Ўзбекистон - Япония учрашувини австралиялик журналистлар ҳам диққат билан кузатиб боришди.

Баҳс якунига етиб бизнинг Австралияга қарши ўйнашимиз расман маълум бўлгач, Australian Associated Press мухбири Эд Жэксон билан қисқача суҳбат қурдик.

- Ўзбекистон - Япония баҳси қандай таассурот қолдирди?
- Бу ўйинни биз ҳам диққат билан кузатдик. Чунки гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа кейинги босқичда бизга рақиб бўларди. Менга Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини ёқди. Айниқса 14-рақамдаги Элдор Шомуродов мусобақа сюрпризларидан бири дея оламан. Шунингдек, бу учрашувда майдонга тушмаган Одил Аҳмедовни ҳам яхши биламиз. У билан жамоа янада кучли кўриниш олади.

- Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг оғир-босиқ инсонлиги кўриниб турибди. Купер Мисрда ишлаган пайти унинг асосий "қуроли" Муҳаммад Салаҳ эди. Ўзбекистонда эса шундай футболчи деб Одил Аҳмедовни айтса бўлади. Қани кўрамиз, биз билан кечадиган беллашувда Аҳмедов Купернинг Салаҳи бўла оладими.

- Австралия мусобақани мағлубият билан бошлади, бироқ кейинги икки турда ғалабага эришди. Жамоанинг ҳолати қандай?
- Афсуски, биринчи ўйинда мағлубиятга учрадик, кутилмаганда Иордания терма жамоасига ютқазиб қўйдик. Аммо кейинги икки турда ғалаба қозониб 6 очко билан кейинги босқичга чиқдик. Айниса Сурияга қарши баҳс жуда асабий кечди. Шунга қарамай 1/8 финалдамиз ва энди Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Жамоанинг ҳозирги ҳолати яхши дея оламан. Охирги икки ўйинда 6та гол урдик. Бу ҳам жамоа ҳолатини кўрсатиб турибди. Яна шуни айтишим керак, бизда янги жамоа шаклланяпти. Янги бош мураббий Грехэм Арнольд кўплаб янги ўйинчиларни терма жамоага чақирган.

- Ҳозирги Австралия жамоаси таркибида асосий футболчилар ким?
- Бош мураббий урғуни жамоавий ўйинга беришга ҳаракат қиляпти. Шунга қарамай, охирги ўйинларда 21-рақамдаги Авер Мабил, 23-рақамдаги Томас Рогич яхши ўйин кўрсатишяпти. Айниқса Рогич тез орада терма жамоанинг юрагига айланиши кутиляпти.

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика