Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти News

"Атлетико" Феликсни 80 млн еврога сотмоқчи, клуб уни жамоа таркибида кўришни хоҳламаяпти

"Атлетико" Жоау Феликсни сотмоқчи ва унга 80 миллион евролик нарх ўрнатди.

"Матрасчилар" раҳбарияти португалияликни ўз сафида кўришни хоҳламаяпти ва 80 миллион евродан бошланувчи таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ўйинчининг ўзи ҳам "Атлетико"ни Диего Симеоне бошқараётган экан, у ерга қайтмаслигини тушунмоқда.

Феликс жорий мавсум ижара асосида ўйнаётган "Барселона" жамоаси тўлиқ трансферни амалга ошира олмайди. Каталония клуби яна бир мавсумлик ижарани таклиф қилмоқда.

"Атлетико" учун мақсад футболчининг сотуви бўлиб қолмоқда, "Барселона"га ижара охирги навбатда кўриб чиқилади.

Жоау Феликс "Атлетико"га 2019 йилда "Бенфика"дан 127 миллион евро эвазига ўтган. 24 ёшли португалияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Феликс жорий мавсум "Барселона" сафида 34та расмий ўйинда иштирок этиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика