"Атлетико", "Челси" ва "Боруссия" 17 ёшли футболчига қизиқишмоқда. Унинг нархи 40 млн евро
31 dec 2021 00:06
News
"Атлетико", "Челси" ва "Боруссия" 17 ёшли футболчига қизиқишмоқда. Унинг нархи 40 млн евро
Футболчи учун 40 млн евро талаб қилинмоқда.
"Анжер" клубининг 17 ёшли қанот футболчиси Муҳаммад-Али Чога Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқиб қолишди. L’Equipe берган маълумотга кўра, "Боруссия" клуби аллақачон футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган.
Шу билан бирга, Муҳаммад-Али Чо "Атлетико" ва "Челси" клублари диққат марказида ҳам бўлиб турибди. "Анжер" клуби эса футболчининг трансферидан 40 млн евро ишлаб олишни ният қилмоқда.
Маълумот учун, Чо Франция чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.
Link :
Source : L’Équipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments