“Аталанта” мураббийи иккита ўйинга четлатилди
18 jan 2017 01:40
News
“Аталанта” мураббийи иккита ўйинга четлатилди
Италия А Серияси тартиб-интизом қўмитаси “Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинини иккита ўйинга четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.
58 ёшли мутахассис Италия чемпионатининг 20-турида жамоасининг “Лацио” га (1:2) қарши учрашувининг 79-дақиқасида майдондан четлатилганди. Учрашув давомида мураббий бир неча бор бош ҳакамнинг қарорларига қўпол тарзда норозилигини билдирган ва захира ҳаками шаънига номақбул фикрларни билдирган эди.
Шу тариқа Гасперини жамоасининг иккита учрашувини (“Сампдория” ва “Торино”) трибунадан туриб кузатишга мажбур.
“Аталанта” айни пайтда А серия турнир жадвалида 35 очко тўплаб еттинчи поғонани эгаллаб турибди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments