Асрор Алиқулов: "Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар керак"
		
		22 nov 2023 22:01
        News	
	 
				 
				Асрор Алиқулов: "Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар керак"
- Ўйин ҳақида...
- Чемпионат сўнгидаги ўйинда 120 дақиқа ҳаракат қилиш жисмоний кучдан ташқари характер талаб этарди. Жамоамиз характер кўрсата олди, бироқ пеналтилар сериясида қўқонликлар руҳий устунликка эга бўлишди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинда омад тилайман.
- Келгуси йил учун режаларингиз қандай?
- Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар талаб этилади. Келаси йил яхши селекция амалга ошириб, ўз олдига юқори мақсад қўйган ва курашувчан жамоа шакллантиришни мақсад қилганмиз.
- Биринчи бўлим бошида жамоа дарвозабони жароҳат олди. Бу ўйинга таъсир ўтказдими?
- Ўйиндан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлса, жиддий таъсир бўлди, деб ўйламайман. Сабаби рақиб дарвозамиз қаршисида голли вазиятлар содир эта олгани йўқ. Уларнинг ҳужумларига тайёргарлик кўргандик. Захирадан майдонга туширилган дарвозабон ўйинга тез киришиб кетди.
- Жамоада жисмоий тайёргарлик қай даражада?
- Жисмоний деганда турли тушунчаларни назарда тутиш мумкин. Бунда ҳаракат ёки атлетизм бўлиши мумкин. Атлетизм жиҳатдан рақиб, жамоавий тарафлама биз устунроқ эдик. Бироқ уларда захира кучи мавжуд эди, бизнинг захирамиз эса панд берди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments