Асрор Алиқулов: "500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунламоқчиман"
07 jul 2015 12:00
News
Асрор Алиқулов: "500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунламоқчиман"
"Учрашувни яхши бошлагандик. Ҳар иккала жамоа ҳам тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Бироқ биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида "Бунёдкор"да гол уриш учун имкониятлар пайдо бўлди ва уларнинг иккитасидан "қалдирғочлар" унумли фойдалана олишди. Умуман ўйин бориши билан "Бунёдкор" учрашувдаги устунликни ўз томонига оғдириб олди. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" асосий эътиборини ҳимоя қаратган холда қарши ҳужумларда ўйнади. Ҳисоб 3:0 бўлганидан сўнг майдон эгалари бемалол ҳаракат қилишди. Ҳимоядаги камчиликлар? Сўнгги ўйинларда ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўймоқдамиз. Бу нима билан боғлиқ? Менимча, ҳимоя чизиғидаги кўплаб ўзгаришлар, шунингдек қанот ҳимоясида ҳаракат қилаётган футболчилар асосан ярим ҳимоячилар ҳисобланишади. Шу боис улар ҳужумга ўтишганида ҳимояга қайтишга улгуришмаяпти, хатолар юзага келмоқда. Иккинчи даврада биз тактика томонидан жиддий ишламасак бизга янада қийин бўлиши аниқ. Жисмоний ҳолатим озгина қониқарсиз даражада. Бир хил темпда ўйнаш менга қийин бўлмоқда. Ҳозирча кучим борку, лекин мунтазам юқори даражада ўйнаш оғирлик қилмоқда. Ёши катта футболчилар асосан машғулотларда меҳнат қилиши керак. Тажриба ўз йўлига, лекин жисмоний ҳолатингиз яхши бўлмаса футболчига тажриба ҳам ёрдам бера олмайди. Олий лигада 500лик довонни забт этганимдан сўнг фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳозир асосий эътиборни айнан шунга қаратганман. Кўплаб мухлислар ҳам қўнғироқ қилиб, юбилей ўйинга оз қолганини айтишмоқда ва 500-учрашувни ўтказишимни исташмоқда. Мен учун ҳам бу жуда муҳим. Чунки бу тарихда қолади", - дейди Асрор Алиқулов.
Эслатиб ўтамиз, Асрор Алиқулов "Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзининг Олий лигадаги 497-учрашувини ўтказди.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Comments