Latest news

21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  8 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  43 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57LIVE. Футзал бўйича Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими  7 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  6 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  36 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  5

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари News

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Самандар Муратбаев ("Олимпик Мобиуз")

"Дўстлик" жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай шу куни "Олимпик Мобиуз" дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумларни уюштирди. Уларнинг гол билан якунланишига "Олимпик Мобиуз" посбони Самандар Муратбаев йўл қўймади. Тўпга чиқишларда хатосиз ҳаракат қилган ва ўйин давомида ўзини кўрсата олган ёш кипер сайтимиз томонидан тур дарвозабони сифатида эътироф этилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Далер Тухсанов ("Олимпик Мобиуз")

Фарҳод Нишонов шогирдлари Про лиганинг 2-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. "Дўстлик" мағлуб этилган ўйинда 2 та голда ҳам Далер Тухсанов иштирок этди. Биринчи бўлимда у рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда пенальтини ишлади. Бундан ташқари олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Улуғбек Бакаев ("Бухоро")

"Бухоро" жорий мавсумдаги иккинчи учрашувини Суперлига йўлланмаси учун курашдаги асосий рақобатчиси "Қўқон-1912"га қарши меҳмонда ўтказди. Ўйин томонлама ёрқин таассурот қолдирмаган бўлиши мумкиндир. Лекин сафардан муҳим 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқди. Қўқонликлар эса биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

 

Rating: +3   

Comments

   
22 mar 20:07:04
Жамшид Абдусамадов
Далер яхши уйинчи экан. Лекин варатар уйинда хеч нарса килмади нега энг яхши дарвозабони булди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика