Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Арвеладзе: "Мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди" News

Арвеладзе: "Мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе учрашув борасида фикр билдирди.

- Бу бизнинг ўз уйимиздаги охирги учрашувимиз бўлди. Биринчи навбатда мен мухлисларимизга ташаккур билдираман. Мавсум биз учун осон ўтмади. Айниқса мавсум старти кўнгилдагидек бошланмаганди. Аммо шунга қарамай ишқибозлар ташрифи камаймади ва уларни ташрифи иккинчи даврада анча ошди. Бу албатта хурсанд қилди. Ишқибозларимизга раҳмат айтаман.


Жамоадаги футболчиларга ҳам раҳмат. Улар жуда қийин шароитларда мардонавор ўйнашди.


Иккинчи даврада яхши ўйнадик ва керакли очколарни қўлга киритдик. Жамоамиз мавсум тугашига учта тур қолганида совринли ўринларни нақд қилди. Энди бизни Қаршида финал баҳси кутмоқда. Иккинчи ўрин учун кечадиган беллашув жуда қизиқарли ўтади. Бизнинг мақсадимиз ОЧЛга йўлланма олиш.


Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши ўйнадик ва муҳим ғалабани тантана қилдик. Бунданда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳисобни янада катталаштиришимиз имконияти бизда бўлганди. Умуман олганда, мавсум якунида футболчилар жисмонан бироз чарчаб қолишганини ҳам инобатга олиш керак.


Дарвозабонлар масаласи? Бизда жуда юқори рақобат мавжуд. Элдор Суюновни Лобановдан ҳеч кам жойи йўқ. "Пахтакор" фақат битта фронтда курашаётгани  сабабли иккита дарвозабонга имконият беролмайман. Таркибдаги иккала дарвозабон ҳам кучли. Келаси мавсум ким дарвоза туриши номаълум. Ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Бу мавсум Лобанов дарвозани яхши қўриқламоқда.


"Насаф" билан ўйин мени жамоадаги тақдиримни ҳал қиладими? Билмадим, буни раҳбариятдан сўраш керак. Шуниси аниқки, мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди.

Rating: -85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика