Latest news

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  14 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

Арвеладзе: "Дердийокни чиройли голи билан қутлайман" News

Арвеладзе: "Дердийокни чиройли голи билан қутлайман"

Суперлига 3-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Металлург" баҳсидан (4:1) кейин мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Тўғрисини айтсам, 1-тайм менга маъқул келди. Чемпионлар Лигасини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, бугун бизда энг яхши илк бўлим бўлди. Ташкилий жиҳатдан, темп бўйича ҳам. Афсуски, 3:0дан кейин жамоа бироз ўзини йўқотиб қўйди. Бу менга ёқмайди ва бу жабҳада ишлаш керак. Ўйин кутганимдан кўра очиқ тус олди. “Металлург”ни ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандим. Сабаби, рақиб яхши ҳимояланади. Уларнинг 5 ҳимоячи билан ўйнашини тахмин қилган эдим. Бироқ, баҳс кўрсатдики, улар ҳам ҳужумга ўтишни хоҳлади ва ўйин анча очиқ тарзда ўтди. Мухлисларга ҳам учрашувни томоша қилиш қизиқ бўлган деган фикрдаман.

- Бугунги ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак, “Пахтакор” осон ғалабани қўлга киритди деб айтсак бўладими? Ёки “Металлург” кучсизланганми? Жамоа ўтган мавсум иккала ўйинда ҳам “Пахтакор”га етарлича қаршилик кўрсатганди.

- Ҳа, вазиятларимиз кўп бўлди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Ўша учрашувларда рақиблар яхши ҳимояланишган ва ўз дарвозаси ёнига чуқур кириб олишган эди. Бугун эса “Металлург” жуда фаол ўйин кўрсатди, олдинда анча очиқ ҳаракат қилишди. Бу эса бизга қарши ҳужумга ўтиш учун замин яратди. Эренни чиройли дебют голи билан табриклайман. Тўғри бу кичик тарих, лекин доимо ёқимли бўлган ҳолатдир. Унга, “Пахтакор” жамоаси ва мухлисларга шундай чиройли зафарларни тилаб қоламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика