Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" News

Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик"

"Металлург" катта мураббийи Артём Петросян "Насаф"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.





Ўйин ҳақида

— Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, охиригача курашишди. Пенальтидан гол уролмадик, лекин бу — футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. 

"Насаф" – тезкор ва яхши таркибга эга жамоа. Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз футболчиларига иккинчи бўлимдаги ҳаракатлари учун ташаккур. 

— Дарвозабон яхши ҳаракат қилди...

— Дарвозабоннинг вазифаси ўзи шу, у қутқариши керак. Иккита қийин вазиятда зўр ўйнади ва жамоамиз жонига ора кирди.

— "Металлург" ўтган йилга қараганда ёмонроқ ўйнамоқда. Бу нима билан боғлиқ?

— Буни ҳозир тушунтириб беролмайман, бу узоқ вақтни талаб қилади. Ўйлайманки, ўтган йилги етакчиларнинг жамоани тарк этгани таъсир қилди.

— Жасур Абдураимов истеъфоси бўйича изоҳ бероласизми?

— Бош мураббийимиз Жасур Абдураимов бетоб. Ўзингиз кўрдингиз, захира ўриндиғида испаниялик жаноб Луис Мануэль Эрнандес ўтирди. У киши бизга ёрдам бермоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика