Latest news

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди" News

Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"

Пролиганинг 16-тури доирасидаги "Локомотив" ҳамда "Олимпик" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Болалар пешқадам жамоага қарши ёмон ўйин кўрсатишмади. Афсуски бўлимлар бошида оддий вазиятларда голлар ўтказдик. "Локомотив" ўзининг яримта имкониятидан ҳам фойдаланди. Биз эса афсуски фойдаданмадик.

Ўйин тақдирини кичик деталлар ҳал қилади. Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. Йигитларга эътироз йўқ, улар борини бериб ўйнади.

- Нима деб ўйлайсиз, бутун мавсум учун 20 та ўйин кам эмасми?

- Жуда кам. Бутун бошли мавсум учун 20 та ўйин кам. Бугун ўйнадик. Кейинги ўйинимиз 16 октябрь куни бўлади. Йигитларни тайёрлаш жараёни қийин бўлади. 

Жамоамиз ёш, улар қанча кўп ўйнашса, шунча яхши. Бу орқали ёш футболчилар кўп тажриба олишади. Ўйинлар камлиги ўз навбатида мураббийларга ҳам қийинчилик туғдиради.



- Тажриба бугун устунлик қилдими?

- Ҳа. Яна бир бор айтаман - майда деталлар катта роль ўйнади. Оддий вазиятларда, узатмалар вақтида хато қилдик. "Локомотив" хатоларимизни кечирмади. Жамоа оддий узатма орқали гол уриб кетди. Бу даражани билдириб турибди. Жамоа бекорга лига пешқадами эмас. Футболчилар Суперлига даражасида. Бизнинг йигитлар эса ҳали ёш. 

- Ёшларни ўйнатиш керак деймиз. Лекин улар кўп ютқазишса, синиб қолмайдими?

- Бу ерда мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўйиндан сўнг уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Албатта уларни кўп танқид қилиб, хатолар учун босим ўтказаверилса синиб қолади. Секин-секин тажриба келади. Бунинг учун вақт керак.

Биз йигитлар келаси йил Суперлига жамоаларида ўйин ўтказишса, хурсанд бўламиз. Ҳозир турли ёш тоифаларида 4 нафар футболчимиз бор. Шу томонлама биз хурсандмиз.



Rating:    

Comments

+1   
05 oct 20:59:09
Жамшид Jamshid
Каердан синиб колади эски футболчи тренерларни угиллари уйнавоти. Наборот
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика