Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  9 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Артур Юнусов: "Тай Сон Нам" олдига ОЧЛда ютиш вазифаси қўйилган" News

Артур Юнусов: "Тай Сон Нам" олдига ОЧЛда ютиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Артур Юнусов Вьетнамда илк совринни ютди.

Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик. Артурнинг ана шу турнир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Бу ҳар йили одатий тарзда ўтказиб келинадиган турнир. Уни Вьетнам футзал ассоциацияси президенти ташкиллаштиради, жуда яхши савиядаги турнир дейиш мумкин.

Турнирда 8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда беллашди, иштирокчиларнинг барчаси Вьетнам олий лигаси клублари.
Турнир жуда яхши ўтди, бу бизнинг жамоа учун клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасига яхши тайёргарлик бўлди десам ҳам бўлади. Ҳозир ўйин амалиёти жуда муҳим.

Финалда биринчи голни урдим, финалда тўп киритиш насиб қилганидан хурсандман. Ўйин қийин кечди, гуруҳ босқичида шу жамоага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлган эдик.

"Тай Сон Нам" клуби олдига Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозониш вазифа қилиб қўйилган, менимча ушбу мусобақага келадиган ҳар бир жамоа фақат битта мақсад билан иштирок этади".


Толибжон Қосимов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика