Latest news

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  0 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор" News

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор"

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча турнинг марказий учрашувида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Жуда ҳам қизиқарли кечган ўйин футзалда жуда кам кузатиладиган 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Футзал. АГМК - "Локомотив". Марказий баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Учрашув якунлангач, олмалиқликларнинг тажрибали ўйинчиси Артур Юнусовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қарама-қаршиликларга бой ўйин бўлди. АГМКга ҳам, "Локомотив"га ҳам очко зарур эди. "Локо" ўтган гал бизга ютқазганди, шу боис бугун ютиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Жароҳатдагилар ва сафда бўлмаганларнинг ўрни билинди.

Таркибимизда асосий тўртлик шаклланмай қолди. Музаффар Аҳаджонов ва Аваз Абдувалиев касал бўлиб қолишганди. Аксига олиб, 1-бўлимда асосий ўйинчимиз Даврон Валижонов ҳам жароҳатланди.

Янги йилдан кейин жамоамиз аъзолари ҳали тикланиб улгуришмагани сезилмоқда. Тайёргарликка ҳам қисқа вақт бўлди, узоқ ҳордиқ чиқардик. Бугун жисмонан қийинчиликка учрадик.


Биринчи таймда рақиб устунлик қилди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз босим қилдик.

Умуман олганда, дўстлик ғалаба қозонди. Қайсидир маънода бундан "Ҳуахин-Жиззах" ютган бўлиши мумкин. 

Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳаммаси олдинда. Бизни "Ҳуахин-Жиззах" ва бошқа рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўйлашимча, "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ҳам чакки эмас. "Нефтчи" таркибида терма жамоада ўйнаб кета олиши мумкин бўлган футзалчилар бор. Фақат уларга тўғри йўлни кўрсатиш керак. Ўйлайманки, уларга имконият берилса, ўйинлари ўз-ўзидан очилиб кетган бўларди.

Бу йилги чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдинги йилларда совринли ўринларни банд этадиган жамоалар олдиндан маълум бўлиб улгурарди.

Кузатилаётган йўқотишлар бизга қимматга тушяпти деб ўйлайман. Кейинги турларда ҳам жисмоний тарафлама қийналсак керак. Шахсан ўзимни 60% га тайёр ҳис қиляпман, холос. Чемпионат олдидан бироз бетоб бўлиб қолганим ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти", - деди Юнусов.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Локомотив" 13 ўйиндан кейин 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АГМКда 31 ва "Ҳуахин-Жиззах"да 30 очко мавжуд. Лекин, улар пешқадамдан битта кам ўйин ўтказишган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика