Latest news

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди” News

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди”

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг қаҳрамони шубҳасиз жамоамиз сардори Артур Геворкян бўлди.
Чемпионат баҳслари давомида ҳам ўзининг голлари ва аниқ тўп узатишлари орқали жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келаётган футболчи учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Кечаги ўйинда илк маротаба стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошди. Бу мавсумда биринчи маротаба бундай ҳолат рўй бериши эди. Шунинг ўзиёқ ушбу учрашувнинг аҳамияти юқори эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида мухлисларимиз бизни бутун учрашув давомида фантастик тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам ғалаба қозонишимизда муҳим роль ўйнади, десам муболаға бўлмайди. Стадион тўла ишқибозлар кўз ўнгида тўп суриш албатта ёқимли... Учрашув жуда кескин ва муросасиз кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам финалга лойиқ эди. Лекин биз яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаландик ва финал йўлланмасига эга чиқдик.

-Ўйин давомида икки маротаба пеналти тепиш учун “нуқта”га яқинлашдингиз. Ўша пайтда ҳаяжон бўлмадими?

-Бўлди, албатта. Лекин икки сафар ҳам дарвозабонни чалғита олдим. Омад биз томонда бўлди. Умуман олганда бу ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимиз стадионни тўлдириб, бизга руҳан далда бўлишади. Биз эса уларга хурсандчилик улашиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.


А.НУРИЙ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика