Latest news

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Арсланмират Аманов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш Туркманистон учун улкан муваффақият бўлади" News

Арсланмират Аманов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш Туркманистон учун улкан муваффақият бўлади"

Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида ишонч билан одимламоқда.

Албатта, бешта турдан сўнг Туркманистон ўз гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олади деб ким ўйлабди дейсиз. Лекин ён қўшниларимиз уйда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб ҳам 9 очко билан пешқадам бўлиб олишди. Агар Туркманистон кейинги босқичга чиқадиган бўлса, бу катта сенсация бўлади. 

Терма жамоа сардори Арсланмират Аманов ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида саралаш ўйинлари ҳақида фикр билдирди. "Қорақум жангчилари" гуруҳда Жанубий Корея, КХДР, Ливан ва Шри Ланка жамоаларига қарши баҳс олиб бормоқда. 

Туркманистон саралашни аввалига иккита мағлубият бошлаб, шундан сўнг қаторасига учта ўйинда зафар қучди. Бу жамоанинг ўз майдонида КХДР устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиши ўзига хос шов-шувни келтириб чиқарди. 

Арсланмират гуруҳдаги вазият ҳақида гапирар экан шундай дейди: "Биз биринчи ўринга чиқиб олганимиздан хурсандмиз. Бу осонликча қўлга киритилди деб ўйламайман. Лекин ҳақли равишда охирги уч беллашувда ғалаба қозондик. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилдик. Албатта, ҳали яна учта ўйин бор ва эркинликка берилиш керак эмас. Халқимиз хурсанд бўлиши учун охиригача курашамиз ва кейинги босқичга ўтишга ҳаракат қиламиз".

 


Ўсиш учун ҳаракат қилаётган жамоа 

1994 йилдан бери ОФК аъзоси ҳисобланадиган Туркманистон бунгача ўтган олтита жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг барчасида иштирок этган. Лекин афсуски, ҳаммасида муваффақиятсизликка учраган. ЖЧ-2018 саралаш босқичида Туркманистон Эрон билан 1:1 ўйнаб, Уммон ва Ҳиндистонни мағлуб этган ҳолда жуда яхши таассурот қолдирганди. 

30 ёшли ярим ҳимоячи ўша даврларни ҳам ёдга олди: "Уч-тўрт йил олдинги ўйинлар ҳақида гап кетганда аҳил жамоамиз бўлганини ҳамда йигитларда ўсиш кузатилганини айта оламан. Биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқишга яқин келгандик". 

Маълумот учун, Арсланмират Аманов 11 йилдан бери миллий терма жамоада тўп тепиб келяпти ва бу орада 44та ўйин ўтказишга улгурган. Ўтган йил КХДР мағлуб этилган баҳсни Аманов завқ билан эслайди: "Бу баҳсда ҳар жиҳатдан ўзимизни кўрсата олгандик. Нимани мақсад қилган бўлсак ҳаммаси аъло даражада кечган. Ғалабанинг асосий сабаби мухлисларимиз деб ўйлайман. Бутун стадион бизни тинмай олқишлаб турганди, шу боис ютмасак бўлмасди".

 

Олдинда кутиб турган қийин ўйинлар 

Туркманистон терма жамоасининг мақсади битта: нима қилиб бўлса-да кейинги босқичга чиқиш. Гарчи туркманлар гуруҳда биринчи ўринда кетаётган бўлса-да, ҳали олдинда учта баҳс бор. Ва энг асосий ўйинлар Жанубий Корея ва Ливан билан кечади. 

- "Бу икки жамоа билан биринчи ўйинларда яхши ҳаракат қилдик, - дейди Аманов. - Шунчаки омад келмай қолганди. Ўйлайманки, жавоб учрашувлари биз учун яхши кечади. Фақат ҳозирча навбатдаги ўйинлар қачон бўлиб ўтиши маълум эмас. Ҳаммаси бутун дунёни ваҳимада ушлаб турган коронавирусдан сўнг ОФК чиқарадиган қарорга боғлиқ". 

- "Ҳозирча жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий томонидан берилган кўрсатма бўйича уй шароитида шуғулланиб турибман. Қолаверса тактик услублар ифодаланган турли видеороликларни кўряпман. Жаҳон чемпионатига чиқиш Туркманистон учун катта аҳамият касб этади. Лекин бунинг учун аввал ҳал қилувчи босқичга ўтиб олишимиз лозим. Шунда ФИФА рейтингида яна юқорига кўтарилиб оламиз. Ўйлайманки, биз ҳам Осиёнинг етакчи жамоалари билан бемалол ўйнай оламиз ва буни кейинги баҳсларда кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика