Latest news

"Арсенал"га 1 январдан олдин бош мураббий тайинланиши мумкин News

"Арсенал"га 1 январдан олдин бош мураббий тайинланиши мумкин

"Арсенал" раҳбарияти қишки трансферлар ойнасига қадар янги бош мураббий тайинламоқчи.

Клуб раҳбарлари бош мураббий лавозимига муносиб инсонни тайинлашда шошилмаслик кераклигини даъво қилишмоқда, аммо "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият тезроқ бош мураббий масаласини ҳал қилиш кераклигини кўрсатди.

Сабаби, "Арсенал" мавсум якунланганидан сўнг кучли тўртликка кирмай қолиши мумкин. Жамоани ҳозирда вақтинчалик Фредрик Юнгберг бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, "тўпчилар" бош мураббийлиги учун асосий даъвогар "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета бўлиб турибди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика