Latest news

"Арсенал" Жоржиньо трансферига қарамай, Кайседони харид қилмоқчи News

"Арсенал" Жоржиньо трансферига қарамай, Кайседони харид қилмоқчи

Агар "Брайтон" фикрини ўзгартирса, таклиф билан чиқилади.

"Арсенал" Жоржиньонинг ўтишига қарамасдан, Мойзес Кайседога қизиқиш билдирмоқда.

"Sky Sports"нинг хабар беришича, Лондон клуби ҳануз 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш истагида. Агар "Брайтон" музокалараларда ўз позициясини ўзгартириб, уни сотишга рози бўлса, "Арсенал" ҳаракатга тушади.

Олдинроқ "Брайтон" эквадорлик футболчини 60 млн фунт (тахминан 68 млн евро) ва 70 млн фунт (тахминан 80 млн евро) эвазига "Арсенал"га сотишдан бош тортганди.

Хабар қилинишича, "канонирлар" ярим ҳимоячи учун 75 млн фунт стерлинг (тахминан 85 млн евро) таклиф қилишни кўриб чиқмоқда.

Жума куни футболчи "Брайтон"ни тарк этиш истагини очиқчасига эълон қилди. У Англия Кубоги доирасидаги "Ливерпул"га (2:1) қарши ўйинни ўтказиб юборди.

21 ёшли футболчи жорий мавсум "Брайтон" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика