Latest news

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  6 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  6 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

"Арсенал" голларга бой ўртоқлик учрашувида "Нюрнберг"дан устун келди, Жезус норасмий дебютида дублга эришди News

"Арсенал" голларга бой ўртоқлик учрашувида "Нюрнберг"дан устун келди, Жезус норасмий дебютида дублга эришди

"Арсенал" Германия йиғини доирасидаги "Нюрнберг"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда Микель Артета шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучишди. 

24- ва 29-дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, танаффусга мағлубият билан чиқиб кетган "Арсенал" иккинчи таймда ўзига келди ва бирин-кетин голлар ура бошлади. Жумладан, 47-дақиқада Габриэл Жезус лондонликларнинг дастлабки голини урган бўлса, 54-дақиқада мисрлик ярим ҳимоячи Муҳаммад Эль-Ненни узоқ масофадан берилган зарба орқали мувозанатни тиклади.  Шундан сўнг 57- ва 63-дақиқаларда 2 та автогол урилган бўлса, 73-дақиқада Лукас Шляймер ва 75-дақиқада яна ўша Жезус катта саҳнага чиқди. Ҳужумчи норасмий дебютидаёқ 2 та тўп киритгани диққатга сазовор!

Бундан ташқари, мазкур ўйинда янгилардан дарвозабон Мэтт Тёрнер ва ҳужумчи Маркиньос ҳам қатнашди.

"Нюрнберг" (Германия) – "Арсенал" (Англия) 3:5

"Макс Морлок" стадиони

Голлар: 1:0 – Гайс (24), 2:0 – Дуа (29), 2:1 – Жезус (47), 2:2 – Эль-Ненни (54), 2:3 – Шиндлер (автогол, 57), 2:4 – Хандверкер (автогол, 63), 3:4 – Шляймер (73), 3:5 – Жезус  (75).

"Нюрнберг": Матениа, Гьямера, Серенсен, Хандверкер, Нюрнбергер, Гайс, Темпельманн (Шляймер, 72, Думан, 83), Дэли (Векессер, 61), Дуа (Шуранов, 88), Дафернер (Винцхаймер, 88)

"Арсенал": Тёрнер (Оконкво, 68), Бельерин (Мартинелли, 46), Уолтерс (Габриэл, 46), Мари, Тирни (Соареш, 30), Локонга (Патино, 68), Мэйтленд-Найлз (Улад-Мханд, 68), Смит-Роу (Жезус, 46), Пепе (Эль-Ненни, 46), Нкетиа (Маркиньос, 68), Нелсон (Балогун, 68).

Огоҳлантиришлар: Эль-Ненни (59), Мари (85)

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика