Latest news

00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  10 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  1 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси News

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

Бир неча йил илгари ижтимоий тармоқларда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома сурати туширилган сурат тарқалди. Унда хоразмлик ота ўғлига Месси исмини қўйгани акс эттирилганди.

Диққатга сазовор томони шундаки, отанинг исми Марадона бўлиб, у икки машҳур футболчи Лионель Месси ва Диего Марадонанинг ашаддий мухлиси бўлган. У ўз кумирларидан илҳомланиб, ўғлига Месси деб исм қўйди. Натижада боланинг тўлиқ исми Месси Каримов Марадона ўғли бўлиб қолди. Ҳозирда Месси 13 ёшни қарши олган.

Ундан кейин ҳам турли футболчиларнинг исмлари қўйилган гувоҳнамалар суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган, бироқ тасдиқланмаганди. 

Шунингдек, мамлакатимизда Марадона исмли футболчи ҳам бор. 1994 йил таваллуд топган Марадона Сафаровнинг футболчилик фаолияти исмига мос тарзда ўтмади. "Машъал", "Шўртан", "Динамо" каби клубларда тўп тепган қашқадарёлик футболчи айни дамда Қирғизистоннинг "Ўш" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика