Latest news

11:46Алип "Зенит" - ЦСКА ўйинидан кейин Торопдан кечирим сўради   0 11:20Миржамол Қосимов 942 кундан сўнг Суперлигада гол урди  6 11:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди  4 10:36«Арсенал» бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:10Дахшат! ЦСКА «Зенит» билан ўйинда оғир жароҳат олган Торопнинг шифохонада тушган суратини эълон қилди  7 10:10"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 09:44Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:18Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 08:51Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:26«Бавария» мураббийини олиб қолмоқчи, бироқ энди Тухель шарт қўйди  5 08:00Федотов «Зенит» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида ЦСКА футболчиларига мурожаат қилди  2 07:32Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:05Италия кубоги финал. "Аталанта" - "Ювентус" 0:1  0 06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  1 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади" News

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади"

Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа ортда қолган 5 та тур давомида турли натижаларни қайд этди. Дастлаб уйда "Дўстлик"ни таслим қилган нукусликлар кейинги учрашувларда "Машъал" ва "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди. Сўнгги икки учрашувда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилган бўлса, Ғузорда "Шўртан" билан дуранг қайд этди. Эндиликда "Арал" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Кубок баҳслари олдидан клуб бош директори Азамат Алланиёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ўтган хайит байрами билан табриклайман. Про лигадаги иштирокимизга тўхталсам, мавсумнинг биринчи ўйини қийин кечиши аниқ эди. Биринчи турни уйда "Дўстлик"ка қарши ўтказдик. Улар ҳам ёшлардан шаклланган яхши жамоа экан. Қийинчилик билан бўлсада ютиб олдик. Муборакда яхши жамоа бор. Ўз академиясига эга. У ерда ҳам осон ўйин ўтказмадик. Биз уй ўйинларимизни сунъий майдонда ўтказяпмиз. Шуни ҳисобга олганда футболчилар табиий майдонда қийналишади. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. "Қўқон-1912"ни эса ютишимиз керак эди, чунки олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. 


Насиб қилса, "Турон" стадионимизда таъмирлаш ишлари бошланади. Мазкур аренага кўчиб олсак, бизда Суперлигага чиқишда муаммо юзага келмайди. Кейинги йилга стадион ва базамиз тайёр бўлади. Олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман.

Ўзбекистон Кубогига жиддий тайёрланяпмиз. Мақсадимиз узоқроққа бориш. Дастлаб гуруҳдан чиқишимиз керак. Имкон қадар ярим финалгача боришни кўзлаганмиз. Суперлига жамоалари билан осон бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ҳам курашамиз. Ярим финал биз учун яхши натижа бўлади. 

Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Талаб кучли. Улар мендан қачон Суперлигага чиқишимизни сўрашади. "Арал" уларнинг ишончини оқлайди ва Суперлигага йўлланма олади. Фақат бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас",- дейди "Арал" бош директори Азамат Алланиёзов.





Rating: +3   

Comments

   
14 apr 18:18:31
Dilshodbek9099
Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этаётганидан хаб сифатарингиз бор.

Bu nimasi a.
Hali ham ikki qatorini ko'ryabsiz.
   
14 apr 14:25:32
Abdulboyis Karimov
Коракалпок жамоаси Арал тезрок супер лига кайтсин .Омад Амалга.
-1   
14 apr 20:07:36
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп.
-1   
14 apr 20:07:09
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп
-1   
14 apr 13:35:37
Uz paxtakor Uz
Яхши хабар стадион курушса куп командалар кийналмеди суний майдонда. Суперлигани чикишдан олдин стадионларини базаларини курволилар Аланиёзов Хакамларга пул берормасданде. Базани пулини хакамларга ишлатворормасдан. Болам
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика