Latest news

12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  0 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  2 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  5 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  0 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  6 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  5 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  3 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  2 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  4 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади" News

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади"

Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа ортда қолган 5 та тур давомида турли натижаларни қайд этди. Дастлаб уйда "Дўстлик"ни таслим қилган нукусликлар кейинги учрашувларда "Машъал" ва "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди. Сўнгги икки учрашувда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилган бўлса, Ғузорда "Шўртан" билан дуранг қайд этди. Эндиликда "Арал" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Кубок баҳслари олдидан клуб бош директори Азамат Алланиёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ўтган хайит байрами билан табриклайман. Про лигадаги иштирокимизга тўхталсам, мавсумнинг биринчи ўйини қийин кечиши аниқ эди. Биринчи турни уйда "Дўстлик"ка қарши ўтказдик. Улар ҳам ёшлардан шаклланган яхши жамоа экан. Қийинчилик билан бўлсада ютиб олдик. Муборакда яхши жамоа бор. Ўз академиясига эга. У ерда ҳам осон ўйин ўтказмадик. Биз уй ўйинларимизни сунъий майдонда ўтказяпмиз. Шуни ҳисобга олганда футболчилар табиий майдонда қийналишади. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. "Қўқон-1912"ни эса ютишимиз керак эди, чунки олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. 


Насиб қилса, "Турон" стадионимизда таъмирлаш ишлари бошланади. Мазкур аренага кўчиб олсак, бизда Суперлигага чиқишда муаммо юзага келмайди. Кейинги йилга стадион ва базамиз тайёр бўлади. Олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман.

Ўзбекистон Кубогига жиддий тайёрланяпмиз. Мақсадимиз узоқроққа бориш. Дастлаб гуруҳдан чиқишимиз керак. Имкон қадар ярим финалгача боришни кўзлаганмиз. Суперлига жамоалари билан осон бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ҳам курашамиз. Ярим финал биз учун яхши натижа бўлади. 

Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Талаб кучли. Улар мендан қачон Суперлигага чиқишимизни сўрашади. "Арал" уларнинг ишончини оқлайди ва Суперлигага йўлланма олади. Фақат бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас",- дейди "Арал" бош директори Азамат Алланиёзов.





Rating: +3   

Comments

   
14 apr 18:18:31
Dilshodbek9099
Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этаётганидан хаб сифатарингиз бор.

Bu nimasi a.
Hali ham ikki qatorini ko'ryabsiz.
   
14 apr 14:25:32
Abdulboyis Karimov
Коракалпок жамоаси Арал тезрок супер лига кайтсин .Омад Амалга.
-1   
14 apr 20:07:36
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп.
-1   
14 apr 20:07:09
azamlawer
Бўмаган гап. Халқни футболдан бошқа ташвиши кўп
-1   
14 apr 13:35:37
Uz paxtakor Uz
Яхши хабар стадион курушса куп командалар кийналмеди суний майдонда. Суперлигани чикишдан олдин стадионларини базаларини курволилар Аланиёзов Хакамларга пул берормасданде. Базани пулини хакамларга ишлатворормасдан. Болам
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика