Latest news

00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  1 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  17

Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди News

Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Championat.asia сайти ва ПФЛ жорий мавсум Суперлигада ойнинг энг яхшиларини биргаликда аниқлашни бошлаб юборганидан хабарингиз бор.

Демак, ПФЛ ҳамда Championat.asia апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодларни тақдим этди. Бу сафар бу номни қўлга киритиш учун 5 нафар мутахассис кураш олиб боради, ёдингизда бўлса март ойида 4 мураббий курашган ва якунда "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов энг яхши бўлган эди.

Суперлигада апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар:

Улуғбек Бақоев — "Бухоро"
Шота Арвеладзе — "Пахтакор"
Нўъмон Ҳасанов — "Қўқон-1912"
Сергей Лушан — "Сўғдиёна"
Андрей Фёдоров — "Локомотив".

Март ойи якунларига кўра, “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирганди. Апрель ойини ҳам “Бунёдкор” кетма-кет икки ғалаба билан бошлаганди. Бироқ кейинги уч турда “қалдирғочлар”дан омад юз ўгирди.

Хўш, юқорида номлари кўрсатилган мураббийлар якунига етган ойда қандай ишларни амалга оширди?

Улуғбек Бақоев — 5та ўйин: 4та ғалаба ва 1та мағлубият

“Бухоро” устози сўзсиз энг яхши бўлиб келаётганди. Бироқ 29 апрель куни унинг жамоаси Бекободда мағлуб бўлди. Шунга қарамай, “Пахтакор” устидан қозонилган ғалаба ҳамда АГМК билан ўйиндаги камбэкни унутиш қийин. Айни вақтда “Бухоро” турнир жадвалида иккинчи бўлиб турибди.



Шота Арвеладзе — 5та ўйин: 3та ғалаба, 1тадан дуранг ва мағлубият

“Пахтакор” Тошкент дербисида “Локомотив”ни таслим қила олмади ва “Бухоро”га имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур жиҳатлар Арвеладзе нима сабабдан даъвогарлар орасида бор деган саволни келтириб чиқариши мумкин. Аммо унутмаслик керакки, апрель ойи якунларига кўра “Пахтакор” турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Айниқса, “Навбаҳор” устидан қозонилган ғалаба клуб учун қадрли бўлди.



Нўмон Ҳасанов — 5та ўйин: 1та ғалаба ва 4та дуранг

“Қўқон-1912” апрель ойида ҳақиқий рақобатбардош клуб бўла олди. Яъни, қўқонликларни мағлуб этадиган клуб топилмади. Ваҳоланки, кучли рақиблар бор эди. Ҳасанов жамоаси Тошкентда “Локомотив”ни 2 очкодан мосуво қилди, шунингдек, “Насаф” билан дуранг ўйнади. Апрелнинг сўнгги кунида эса “Бунёдкор” таслим этилди.



Сергей Лушан — 4та ўйин: 2та ғалаба, 1тадан дуранг ва мағлубият

Лушчангача “Сўғдиёна”нинг ишлари юришмаётганди. Унинг келиши эса жиззахликларни уйғотгандек бўлди. “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” қандай мағлуб этилганини ҳамма кўрди. Айниқса, “Навбаҳор”га қарши ўйиндаги камбэк анча чиройли чиқди. “Локомотив” билан Тошкентдаги ўйинни инобатга олмаса, “Сўғдиёна” апрель ойида анчагина ўсишга эришди.



Андрей Фёдоров — 3та ўйин: 2та ғалаба ва 1та дуранг

Жизахликлардан ташқари “Локомотив”да ҳам мураббий алмашди. Фёдоров келганидан кейин жамоа ўзига ўхшашни бошлади. Тошкент дербисида “Бунёдкор” мағлуб этилди, “Пахтакор” билан эса голсиз дуранг қайд этилди. Фёдоровгача жамоа кетма-кет 5 та турда ғолиб чиқа олмаган бўлса, унинг илк ўйинида “Сўғдиёна” таслим қилинганди.



Эслатма. Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Шунингдек, Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1—3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2—6 очкога ўтади.




Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика