Latest news

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  2 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди News

АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди

"Вест Хэм" ҳужумчиси Майкл Антонио ЙТҲда ҳалок бўлишига оз қолганидан кейин спорт автомобилларига бўлган қизиқишини қайта кўриб чиққанини айтди.

Футболчи декабрь ойида автоҳалокатда сонини тўрт жойидан синдириб олганди.

34 ёшли Антонио ўзининг "Феррари"сини дарахтга уриб олгач, ўнг оёғини тикиш учун жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлди.

"Мен ҳар доим спорт автомобиллари ва эски классикаларнинг мухлиси ва дўсти бўлганман, лекин сизга ёлғон гапирмайман: спорт автомобиллари ортиқ менинг дўстларим эмас.

Шундай қилиб, ҳозирда менда Mercedes-Benz бор, акам эса ҳайдовчи. Ҳеч бўлмаганда ҳозирча спорт автомобилларидан узоқроқ юраман," - деди Антонио.

Антонио "Вест Хэм" сафида 323 та ўйинда 83 та гол урган. Унинг амалдаги шартномаси муддати мавсум охирида тугайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика