Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

АПЛ. "Этихад"даги марказий ўйинда дуранг қайд этилди News

АПЛ. "Этихад"даги марказий ўйинда дуранг қайд этилди

АПЛнинг 8-тури марказий баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Ливерпуль 1:1

"Этихад Стэдиум"

Голлар: Салоҳ (13-пен, 0:1), Жезус (31, 1:1).

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Уокер, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган, Ферран Торрес (Бернарду Силва, 61), Габриэл Жезус.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Милнер, 63), Гомес, Робертсон, Матип, Салоҳ, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Диогу Жота, Фирмино (Шакири, 59).

Огоҳлантириш: Матип (46), Стерлинг (61), Лапорт (79).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Иккинчи бўлим бироз зерикарли ўтган бўлса-да, кўплаб вазиятларни яратгани учун икки томонга раҳмат айтамиз.

90+5. "Ливерпуль" жарима зарбасига эга бўлмоқда. Хавфли.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Стерлингнинг Жезус томон узатган тўпини Гомес қайтариб юборди.

80. Сўнгги декада бошланди. Икки томон ҳам гол уриш иштиёқида.

78. "Сити"да яхши имконият юзага келганди. Бернарду ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Стерлингга оширди. Раҳим зарба бера олмади.

74. "Сити"нинг босими давом этади. Де Брюйненинг зарбасини Гомес ўзига қабул қилди.

69. Салоҳ ҳужумга ўтиб кетаётганди. Канселу уни кутиб олди ва тўпни аутга чиқариб юборди.

65. "Сити" тўпни ўзида ушлаб турибди, ҳужумга ўта олмаяпти.

63. Йўқ, Трент кетди. Унинг ўрнида Милнер ўйнайди.

61. Трент жароҳат олди. Кўрамиз, ҳозирча ўзгаришлар тайёрланмаяпти.

59. Клоппдан "юриш". Фирмино ўрнини Шакири эгаллади.

57. ЗАРБАААААА!! Де Брюйненинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

55. ЖЕЗУСССССС!!! Қулай имкониятдан фойдалана олмади.

50. ЗАРБААААААААА!! Салоҳнинг зарбаси рикошет ҳосил қилди ва Эдерсон тўпни ишончсиз зарба билан уриб юборди, Фирмино тўпни тўхтатиб олиб, зарба берди. Эдерсон ўз ўрнида.

49. УХХХХХХХХ!!! Фирминонинг зарбасини Эдерсон қайтарди ва "Сити" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Де Брюйненинг қанотдан оширган тўпини Алиссон ушлаб олди.

48. Иккинчи бўлим кетма-кет икки кичик жароҳат билан бошланди. Аввалига КДБ, энди эса Жота майдонда бироз ётди.

- Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Биз ҳам бироз дам оламиз ва тез қайтамиз.

45+2. Арнолднинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

45+1. "Ливерпуль" 27-28 метрлардан жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлмоқда.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. УХХХХХХХ!!! Арнолднинг зарбасидан кейин Эдерсон иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди. Сал қолди!

42. ЙЎЎЎҚҚҚҚ!!! Де Брюйне адашди!!!

41. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Поусон пенальти белгиламоқда.

40. Поусоннинг ўзи вазиятни ВАРда кўриб чиқмоқда.

39. УХХХХ!! "Ливерпуль" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Тўп Гомеснинг қўлига тегди!

37. "Сити" тўпни ўзида ушлаб туриб, позицион ҳужум уюштирмоқда.

35. Жотанинг зарбаси ноаниқ кетди.

31. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг чиройли пасидан кейин Жезус ҳисобни тенглаштирмоқда!
28. "Сити"нинг ҳужуми хавфли тус олаётганди. Мане ҳимоячиларга ёрдамга келиб, тўпни олиб қўйди.

25. СТЕРЛИНННГГГГГ!!!! ҚИЗҒАНЧИИИИҚҚҚҚҚ!!! Де Брюйненинг ажойиб пасидан кейин Раҳим ўзидан қулай ҳолатда турган Гюндоганга тўпни оширмасдан Алиссонни нишонга олди.

22. "Ливерпуль"нинг босими давом этмоқда. Бурчак зарбасидан меҳмонлар унумли фойдалана олмади.

20. "Сити" жуда-жуда секин ўйнамоқда. Гвардиоланинг Б режаси йўққа ўхшайди.

18. Хендерсоннинг 26 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Стерлинг биринчи уринишда Трентдан ўтиб кетганди. Бироқ тўп Стерлингнинг ўзига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

14. "Ливерпуль" яна ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. "Сити"да олдинга силжиш йўқ.

13. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланмоқда!

11. ПЕНАЛЬТИ!!!! Мане "Сити" жарима майдончаси ичида Уокер томонидан йиқитилди! Ҳа, 100 фоизлик пенальти!

10. Ўйин темпи бироз пасайди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумкорликка берилгани "Ливерпуль"нинг зарарига ишламоқда. "Сити" секинлик билан ҳужум ташкиллаштирмоқда.

8. "Ливерпуль"нинг ҳужуми Маненинг оффсайдда қолиб кетгани сабабли тўхтаб қолди.

6. Илк дақиқалардан кичик ташаббус мерсисайдликлар томонида. 

4. Жезуснинг паси Робертсон орқали Алиссонга бориб тушди.

2. Илк дақиқаданоқ хавфли вазият! Вейналдумнинг пасидан кейин Фирмино Эдерсон билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Посбон хавфни бартараф этди.

1. Дахшатли ўйин бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Бир дақиқалик сукут сақлаяпмиз.

- Икки жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларини ўтказиб бўлишди. Ўйин стартига барча нарса тайёр!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари. "Этихад" стадионида турнинг марказий баҳси старт олиши арафасида. Сизлар билан ўйинни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика