АПЛ клублари трансфер ойнаси кунлари учун овоз беришади
24 mar 23:05
News
АПЛ клублари трансфер ойнаси кунлари учун овоз беришади
The Telegraph хабарига кўра, пайшанба куни лига йиғилишида 14 августни трансферлар учун сўнгги муддат сифатида белгилаш масаласи овозга қўйилиши режалаштирилган. Чемпионат 16 августда бошланади.
Ўзгаришлар қабул қилиниши учун 14 та клубнинг розилиги талаб қилинади. Агар клуб эгалари ва директорлар иштирокидаги олдинроқ ўтказиладиган музокараларда бу ғоя катта қизиқиш уйғотмаса овоз бериш умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.
Таъкидланишича, бошқа Европа лигаларини ҳам мавсум бошланишидан олдин трансфер ойнасини ёпишга кўндиришда муаммолар мавжуд. Шунингдек, сўнгги йилларда юлдузларга улкан харажатлар қилаётган Саудия Арабистони клублари билан боғлиқ масала ҳал этилмай қолмоқда. Агар бошқа чемпионатларда вазият ўзгармаса, АПЛ дедлайнни ўзгартиргандан сўнг ноқулай аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments