Latest news

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  3 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

АПЛ. 17-тур натижалари ва мусобақа жадвали билан танишинг News

АПЛ. 17-тур натижалари ва мусобақа жадвали билан танишинг

Англия Премьер-лигаси 17-тури деярли ортда қолди.

Бугун "Кристал Пэлас" - "Брайтон" учрашуви мазкур турни ёпиб беради. Ортда қолган "уик-энд" қизиқарли, кутилган ва кутилмаган воқеалари билан ёдда қолди. "Челси"нинг мағлуб бўлиши, "Лестер" ўз уйида "Норвич"ни енга олмагани қайсидир маънода сенсация сифатида қайд этилди. "Манчестер Юнайтед" ва "'Эвертон" жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, "Тоттенҳэм" сўнгги дақиқаларда "Вулверхэмптон" майдонида ғалабани илиб кетди.



Турнинг марказий ўйинда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг фантастик ўйини орқали "'Эмирейтс"да йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва "тулкилар" билан орадаги фарқни 4 очкогача қисқартирди. 



Айни вақтда "Ливерпуль" 49, "Лестер" 39, "Манчестер Сити" 35 очко жамғарган ҳолда АПЛда кучли учликни банд этишган. Кейинги ўринларда "уйғониш" даврини бошидан ўтказаётган жамоалар: "Челси", "Тоттенҳэм" ва "Манчестер Юнайтед" боришмоқда. 

"Арсенал"да ишлар яхши эмас. Фредди Юнгберг ҳали бундай топ даражадаги клубни бошқаришга тайёр эмаслиги сезилиб қолмоқда.  Балки яқин фурсат ичида "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиола ёрдамчиси сифатида ишлаётган Микель Артетани "канонирлар" билан шартнома имзолаганини эшитиб қолармиз. Нима бўлганда ҳам, ҳозир лондонликлар ҳаммасини бошидан бошлашлари учун яхши бир мутахассис топишлари лозим. 

Сўнгги поғоналарда "Уотфорд", "Норвич", "Саутгемптон" ва "Астон Вилла" клублари лигада жон сақлаб қолиш мақсадида кураш олиб боришмоқда. Улар ўтказган ўйинларидан ҳам кам очко тўплашган ва оғир вазиятда туришибди.



Ўтказилган 17-турдан кейин "Лестер" форварди Жэйми Варди 16 та гол билан тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб турибди. У яқин таъқибчиси Тэмми Абрахамдан "Челси" 5 та голга илгарилаб кетган. Қизиқ бир маълумотни айтинб ўтиш керак, 17-турда Вардига Fantasy Premier League да жуда кўпчилик ишонч билдиришганди (105 000 дан кўп инсон уч карра сардор, яъни гол урганда 3 баробар кўп очко берадиган "режим"ида Вардини танлашганди). Чунки, Варди 9-турдан бери кетма-кет голлар уриб жуда муҳим очколарини тақдим этган. Қаторасига 8 ўйинда 11 та гол ва 4 та ассист қайд этган футболчига ким ишонч билдирмаслиги мумкин?



Ассистлар бўйича "Манчестер Сити" аъзоси Кевин де Брюйне пешқадам — 10 та ассист. Иккинчи ўринда Сон Хён Мин (7 та) бораётган бўлса, кучли учликдан 6 тадан муваффақиятли узатма берган Александр-Арнольд ва Давид Силвалар ўрин олишган. 



Нодир Абдурасулов тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика