Latest news

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  3 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  6 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  18 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  13 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  34 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   16 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

АПЛ: “14 клуб Суперлигага қарши, буни олдини олиш учун барча чораларни кўрамиз” News

АПЛ: “14 клуб Суперлигага қарши, буни олдини олиш учун барча чораларни кўрамиз”

Англия Премьер-лигаси Суперлига яратилиши бўйича чемпионатнинг 14 клуби иштирокидаги йиғилиш ҳақида расмий баёнот берди.

“Премьер-лига бугун футбол ассоциациялари билан биргаликда учрашиб, Суперлига яратилиши бўйича йиғилиш ўтказди.

Учрашувда 14 клуб қатъий ва бир овоздан мусобақа режаларини рад этди. Премьер-лига буни олдини олиш, шунингдек, Суперлигага қўшилган акциядорларни қоидаларга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун барча чораларни кўриб чиқмоқда.

Лига манфаатдор томонлар, шу жумладан, мухлислар гуруҳлари, ҳукумат, УEФА, Англия футбол ассоциацияси, Англия Лигаси, футболчилар ва мураббийлар ассоциациялари билан ишлашни давом эттиради ҳамда бошқа мусобақада қатнашмоқчи бўлган клубларни буни тўхтатишга чақиради.

Премьер-лига мухлисларга ва барча манфаатдор томонларга ушбу муҳим масалада кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради”, деб ёзилади баёнотда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика