АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
10 aug 2019 01:57
News
АПЛ. "Ливерпуль" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
АПЛ 2019/2020 йилги мавсум
1-тур, 10 август 00:00
Ливерпуль – Норвич 4:1
«Энфилд» стадиони
Голлар: 7' Хэнли (автогол) - 1:0, 19' Салах - 2:0, 28' ван Дейк - 3:0, 42' Ориги - 4:0, 64' Пукки - 4:1.
Бош ҳакам: Майкл Оливер
Ассистентлар: Стюарт Бюрт, Симон Беннет
4-ҳакам: Грахам Скотт
ВАР: Андре Марринер
Вар ассистенти: Скотт Леджер
Огоҳлантиришлар: Литнер (60), Буэндиа (65).
Ливерпуль – Алиссон (39, Адриан), Робертсон, ван Дейк, Александер-Арнолд, Гомес, Фабиньо, Вейналдум, Хендерсон, Фирминоv (86, Милнер), Салах, Ориги (74, Мане).
Захира: Матип, Шакири, Мильнер, Кейта, Мане, Чэмберлейн.
Норвич – Крул, Годфри, Ааронс, Льюис, Хэнли, Штиперманн (58, Литнер), Трибулл (70, Эрнандес), Маклин, Кэнтуэлл, Буэндиа, Пукки (83, Дрмич).
90+1. Эрнандеснинг жуда қаттиқ ва аниқ зарбасини Адриан қайтаришга муваффақ бўлди. Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда майдон эгаларини шошириб қўйишди
90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди
87. Умуман олганда, "Норвич" иккинчи бўлимда ғалаба қозонмоқда (0:1)
86. Ўзгариш. Фирминьо ўрнига Мильнер тушди
85. Зарбааа! Тим Крул Арнолднинг зарбасини қайтарди
84. "Ливерпуль"да яна бир ажойиб имконият. Тўп ёнида Салах ва Арнольд турибди
83. Ўзгариш. Пукки ўрнига Дрмич майдонга тушди. Айтганча, ўтган мавсум Пукки Чемпионшипда 29 та гол ва 8 та ассист қайд этган.
82. Ўйин темпи анча юқори. Тўп умуман тиним билаётгани йўқ. Майдоннинг ҳамма ерини айланиб келмоқда
81. Мане чап қанотдан қочишга улгурганди, аммо ҳимоячи сўнгги лаҳзада улгурди. Бурчак зарбаси эса бесамар якунланди
80. "Канарейкалар" қўрқмасдан ҳужумлар уюуштиришмоқда. Уларда яна бир стандарт вазият ва Адриан ўз ўрнида
79. Эрнандес берган зарбадан сўнг Адриан ўзини кўрсатди ва тўпни ушлаб олди
74. Кутилган ўзгариш. Ориги қарсаклар остида майдонни тарк этди ва худди шу қарсаклар Мане учун ҳам чалинди
70. Ўзгариш. Трибулл ўрнига Эрнандес тушди
65. Буэндия ҳам огоҳлантирилди
64. ГОЛ! Ниҳоят меҳмонлар ҳам гол уришди. Гол муаллифи Пукки!
60. Огоҳлантириш. Литнер майдонга тушиши биланоқ биринчи қиладиган иши сариқ карточка ишлаш бўлди
58. Ўзгариш. Штиперман ўрнига Морис Литнер майдонга тушди
57. Хендерсонга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олишмади
54. Салааххх! ОХХ! Салахнинг бурама зарбасига ьироз аниқлик етишмади, бир мунча сониядан сўнг Фабиньонинг 25-30 метлардан берган зарбаси ҳам хавфли чиқди
52. Трент ўнг қанотдан ёриб кириб зарба берди ва бурчак зарбаси ишлаб олди
48. Фирминьо ўзи кулгани сингари омад унга ҳеч кулмаяпти. Тўпга амаллаб зарба берган бразилиялик форвард мўлжалда 5 см адашди
46' Икки жамоа вакилларидан 2-бўлимда ҳам чиройли футбол кутиб қоламиз
Иккинчи бўлим бошланди!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди!
42. Ориги ГОЛ! 4:0.Александр-Арнольддан ассист!
39. Ўзгариш. Адриан Алиссон алмаштирди
34. "Ливерпуль" жуда хотиржам ва голга чанқоқлиги билан ажралиб турибди
28. ГОЛ! Ван Дейк ва ҳисоб 3:0. Бурчак зарбасидан унумли фойдаланишди!
26. Узоқдан Штиперман супер зарба берди ва Алиссондан фантастик сейв
22. Алиссондан ажойиб сейв, аммо бу ерда Пукки офсайдда эканлиги маълум бўлди
19. ГОЛ! Салах! 2:0. Фирминьонинг узатмасидан фойдаланган мисрлик футболчи совуққонлик билан гол урди!
10. "Норвич"нинг яхши комбинациясидан сўнг ноаниқ зарба берилди
7. Ушбу мавсумнинг биринчи голи киритилди! АВТОГОЛ! Хэнли ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди
4. "Ливерпуль" жамоаси бурчак зарбасига эга бўлди, лекин меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашди
2. Ушбу мавсумдан бошлаб АПЛда VAR тизими ишга тушди
АНГЛИЯДА МАВСУМ БОШЛАНДИ!
"Энфильд" стадионида "You'll Never Walk Alone" қўшиғини мерсисайдликлар биргаликда куйлашди.
Янги мавсум бошланмоқда...
Comments