Анзур Исмоилов жамоаси "Шанхай СИПГ"ни мағлуб этди
09 jul 2017 14:42
News
Анзур Исмоилов жамоаси "Шанхай СИПГ"ни мағлуб этди
Хитой чемпионатининг 16-турида "Чанчун Ятай" "Шанхай СИПГ"ни қабул қилди.
Баҳс голларга бой ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп тепадиган "Чанчун Ятай" биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида якунлади. Халк, Оскарсиз ўйнаган меҳмонлар иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини икки маротаба нишонга олишди. Миллий терма жамоамизнинг икки футболчиси Анзур Исмоилов ва Одил Аҳмедовлар баҳсни тўлиқ ўтказишди.
"Чанчун Ятай" - "Шанхай СИПГ" 4:2
Голлар: Хусти 22 (пен.), Жианг 26, Тан 29, Игало 58 - Жанг Ксяофей 54 (автогол), Шенглонг Ли.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments