Latest news

13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  0 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  10 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  12 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  2 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  5 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  14 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  2 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  12 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  71

Анвар Ражабов ҳозир қаерда? News

Анвар Ражабов ҳозир қаерда?

Сўнгги йилларда бухоролик ҳужумчи Анвар Ражабовнинг фаолиятида кескин пасайиш юз берди.

Ўз вақтида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, мухлисларнинг эътиборини тортган маҳоратли ҳужумчини ўтган мавсум ҳеч бир жамоа сафида кўрмадик. Айни дамда ҳам Анвар бирор-бир клуб таркибида кўриниш бераётгани йўқ. Хўш, бунга нима сабаб? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Ражабов билан суҳбатлашдик.

- Анвар, сўнгги йилларда сизни ҳеч бир жамоа сафида кўрмаяпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ростини айтсам, жарохатлар мени қийнаб қўйди. Ўтган йили майдон ташқарисида юрдим. Сабаби қишки ўқув-йиғин машғулотларида кутилмаганда жарохатга йўлиқиб, сафдан чиққандим. Сўнгра малакали шифокорлар кўригида бўлиб, якунда оёғимни операция қилдиришга мажбур бўлдим.

- Операция жараёни кўнгилдагидек ўтдими?
- Аввалига Тошкентдаги малакали шифокорлар ёрдамида операция қилдирдим. Сўнгра Россияга бориб, Москва шаҳрида яна бир бор операция столига ётишга мажбур бўлдим. Худога шукур ҳозир аҳволим анча яхши.

- Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, мажбурий равишда майдон ташқарисида юриш сизга руҳан ўз таъсирини ўтказаётган бўлса керак?
- Эх, нимасини айтасиз. Кеча футбол ўйнаб юрган киши бугун ўйиндан ташқари холатда қолиб кетса жуда аламли бўларкан. Ҳеч бир футболчи жарохатга йўлиқишдан кафолатланмаган. Пешонамда шу бор эканки, бўлди. Тақдирдан қочиб кутилиб бўлмайди, ахир.

- Сизни энди яна қачон яшил майдонда кўришимиз мумкин?
- Насиб қилса феврал ойидан тикланиш машғулотларини олиб бораман. Аста-секин югуриб, аввалги спорт формамни тиклаб боришга харакат қиламан. Футбол ўйнашни жуда соғинганман ва иштиёқим баланд. Насиб қилса ҳаммаси мен учун кўнгилдагидек кечади.

- Ҳозирда супер лига клублари селекция ишларини олиб бормоқда ва ҳар бир жамоа деярли ўз таркибини шакллантириб олишга улгурди. Жарохатдан тўлиқ фориғ бўлганингиздан сўнг жамоа топиш ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта, бугунги кунда ҳар бир жамоага тайёр ўйинчи керак. Жарохатдан чиққан футболчини таклиф этиши қийин масала бўлади. Лекин умид қиламанки, иккинчи даврадан ўз жамоамни топиб оламан ва аввалгидек ўйнаб кетишимга ишонаман.

- Собиқ жамоангиз “Бухоро” клубида юз бераётган ўзгаришларни кузатиб бораётган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Ўзим Бухоро фарзандиман. Бу жамоада озми-кўпми ўйнаб, футболчи сифатида ўсдим. Шундай экан жамоанинг фаолиятига бефарқ эмасман. Таркибда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бормоқдаман. Жамоада ўйнаб келаётган дўстларим билан кун-ора гаплашиб турамиз. Бу йил “Бухоро” ўз таркибини янада кучайтириб олишга эришди. Албатта бундай жангавор таркиб билан чемпионатда совринли ўринлар учун бемалол курашиш мумкин. Ўйлайманки бу йил шундай ҳам бўлади ва чемпионатимизнинг етакчи клублари бўлмиш, “Локомотив” ва “Пахтакор” сингари жамоалари билан бемалол рақобат қила олади.

- Бош мураббий билан гаплашиб турасизми?    
- Улуғбек Бақоев билан муносабатим ёмон эмас. Бу мураббий ўтган йили мураббийликдаги дебют мавсумини ўтказди. Ҳамма кўрди – яхши натижа қайд этди. Бақоев ва “Бухоро”нинг келгуси фаолиятига омад тилайман.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика