Latest news

20:09"Динамо Махачқала" — ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибда  0 19:59Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  1 19:50Ўзимизнинг карикатура: "Насаф"да якуний довдираш синдроми даври бошланмоқдами"  4 19:34Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди  2 19:30"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади  0 19:22Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"  0 18:27АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ғалабани тантана қилди (+жадвал)  3 18:19Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси йирик ғалабага эришди  3 18:12"Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд". Кимлар асосий таркибда?  7 18:08"Тобол" - "Ордабаси". Яхшибоев ва Умаров...  0 17:41Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 17:25"Бунёдкор" 10 йилдан сўнг меҳмонда "Локомотив" устидан камбэк қилган ҳолда ғалаба қозонди  13 15:25МЮнинг янги раҳбари 100 000 кишилик арена хоҳлаяпти. У қанчага тушишини биласизми?  7 14:33Лапорта: "Барселона" қўл остимда ўзига муносиб жойга қайтмоқда"  6 13:41"Ван Нистелрой МЮда ўзини бош мураббийдек тутмоқда"  1

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз" News

Анвар Ғофуров: "Тегишли хулосаларни чиқарамиз"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Қизириқ" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз ротация қилишда давом этдик. Чемпионат ўйинларидан олдин ким билан ишлашда давом этишни билиб олишимиз зарур эди. Барчага имкон беришга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз даражаси тушиб кетди.

- Фикрларингиздан келиб чиқсак, жамоа Суперлигада хавфли худудни тарк этиш учун кубокни қурбон қилаяпти десак бўладими?

- Йўқ, гуруҳдан иккита жамоа чиқади. Охирги ўйинимизда асосий таркибга яқин жамоани майдонга ташлаймиз.

- Охирги иккита ўйинда тўпни дуч келган томонга тепиб юборилаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бизнинг йигитларда чарчоқ аломатлари кўриниб қолаяпти. Гуруҳ учрашувларида шунақа қийин бўлишини билгандик. Барча жараённи меъёрида ушлашга ҳаракат қилаяпмиз. Урғуни чемпионатга қаратаяпмиз барибир.

- Йигитларда иштиёқ кўринмаяпти...

- Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмадим. Бизда энди ким билан давом этиш учун хулосаларимиз бор. Охирги турда натижа учун ўйнаймиз.

- Бугунги натижа жамоа кайфиятига таъсир кўрсатадими?

- Албатта, таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика