Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  6 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди News

Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди

"Металлург" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйини якунланди.

"Металлург" - "Андижон" 0:0 LIVE
19 октябрь 2024 йил. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 17:15
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Умид Раҳимжонов
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Никита Мустафин
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов
Комиссар: Феруз Ғаниев. 

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Керим Палич, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов (8.Искандар Шайқулов, 83), 7.Асадбек Собиржонов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 90), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шаҳзод Неъматжонов (11.Далер Шарипов, 71), 31.Марко Миличкович.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 88.Сирожиддин Қўзиев, 98.Балса Секулич, 99.Аббос Эргашбоев.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Гуламов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 79), 10.Илҳомжон Абдиғаниев (18.Дамир Темиров, 59), 13.Сардор Азимов (66.Илҳомжон Алижонов, 90), 14.Абдураҳмон Комилов ( 3.Любиса Песель, 46), 15.Владимир Бубаня, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 71.Бектемир Абдуманнонов, 77.Рустам Турдимуродов (51.Лука Згурски, 90).

Захира: 72.Игор Литовка,19.Абинур Нуримбет, 28.Исломбек Маматказин,  99.Шаҳром Самиев.

Огоҳлантириш: 50 - Владимир Бубаня, 68 - Илдар Маматказин, 79 - Фарҳоджон Соҳибжонов, 90 - Искандар Шайқулов


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+1. Алижонов ва Згурски майдонга тушди, улар Азимов ва Турдимуродовни алиштирди

90. Убайдуллаев Собиржоновнинг ўрнига майдонга тушди

86. Азимовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

83. Шойқулов Сатторовни алиштирди

81. Далер Шариповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

80. Ҳар икки жамоага бугун ғалаба керак, бироқ ҳеч бири хавфли ҳужум ташкил қилмаяпти

79. Огоҳлантириш: Ҳозиргина майдонга тушган Фарҳод Соҳибжонов огоҳлантирилди

79. Ўзгариш: Бекмуродовнинг ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди

71. Ўзгариш! Шаҳзод Неъматжонов ўрнини Далер Шариповга бўшатиб берди.

67. Огоҳлантириш: Маматказин қанотдан тўп билан олдинга ўтиб кетаётган рақибини кескин ҳаракат билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ деб топилди. 

66. Мезбонлар Миличковичнинг зарбаси билан жавоб қайтаришди, лекин бу сафар ҳам тўп дарвоза тўрига бориб тушмади. 

64. Кутилмаганда, "Андижон" рақиб дарвозаси олдида ўта хавфли вазият яратди, бироқ Рустам Турдимуродовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

61. Забиҳулло Ўринбоевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди

59. Меҳмонлар бош мураббийи учрашувдаги ҳолатни ўзгартириш учун захирадагиларни ташлашда давом этмоқда. Темиров Абдуғаниевни алиштирди

50. Огоҳлантириш: Владимир Бубаня огоҳлантирилди

46. Ўзгариш: Любиса Песель Комиловни алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Бубаня боши билан зарба йўллади. Аммо дарвозабон тўпни икки уринишда эгаллаб олди

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

44. Собиржоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

42. Абдувоҳид Ғуломовнинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди

41. Абдумажидов чамаси 40 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди

31. Шиддатли бошланган учрашув анча сокинлашди. Ҳар икки жамоанинг хавфли ҳужумлари тўхтаб қолди

22. "Андижон" майдончасида тўқнашув содир бўлди, ҳакам ВАР билан бироз гаплашди ва барчаси жойида эканлигини маълум қилиб, ўйинни давом эттирди

15. Собиржоновнинг зарбасини Адҳамов қийинчилик билан бартараф этди. Учрашув анча шиддатли ўтмоқда

15. Бектемирдан супер узатма, бироқ Турдимуродовнинг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

13. Мезбонлар сардоридан навбатдаги зарба. Бу сафар Адҳамов тўпни ушлаб олди

10. Абдуманноновнинг узоқдан йўллаган зарбаси секин ва ноаниқ чиқди

7. Собиржоновнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ўринбоев боши билан зарба йўллади, тўп устунга тегмоқда

2. Абдуғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

"Металлург" жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Андижон" жамоаси учун "чемпионлик каридори"ни ташкил қилиб эришди. Бу иш учун бекободликларга респект

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика