Latest news

07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  2 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  7 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ” News

Анвар Ғофуров: “Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ”

“Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 5-турнинг марказий учрашувида “Пахтакор”га 0:5 ҳисобида енгилди.

Ўйин давомида бир қатор вазиятларни кўкка совурган “қалдирғочлар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Албатта, бу жамоадаги айрим ёш футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши турган гап. Яқин орада “Бунёдкор” бу қадар хунук тарзда имкониятни бой бермаган эди. Беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинда “Пахтакор” тезкор гол ва вазиятлардан самара чиқариш ҳисобига шундай тарзда ғалаба қозонди. Лекин, ҳисоб адолатли бўлди дея олмайман. Чунки, ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Қисқаси ушбу ўйиндаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб навбатдаги баҳсга янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Қўлни тушириш ва таслим бўлиш йўқ. Бу – футбол. Эндигина бешинчи турни ўтказдик. Шу боис олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси олдинда. Мен жамоамизга ва футболчиларга ишонаман. 

Янги келган футболчилар ҳали киришиб кетгани йўқ? Билмадим, сизга шундай туюлаётган бўлса керак. Мураббийлар томонидан Черанни алоҳида қўриқлаш ҳақида кўрсатма берилгани йўқ. “Пахтакор” Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг биз билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. Насиб қилса кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз”,-дейди Анвар Ғофуров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика