Latest news

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Анвар Ғофуров Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдин: "Форслар билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин" News

Анвар Ғофуров Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдин: "Форслар билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Анвар Ғофуров Эрон билан учрашув олдидан имкониятларимизни чамалади ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эрон билан ўйинлар доим принципиал бўлган. Эртанги баҳс ҳам шуни давоми бўладими? Умуман ўйиндан нима кутяпсиз?

- Албаттта кучли ва яхши рақибга қарши учрашув кутмоқда. Шубҳасиз икки жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўришади. Чунки ҳар битта хато қимматга тушиши мумкин. - Ўйлашимча, икки жамоа ҳам учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашади. Стадионга келган ишқибозлар футболчиларни олдинга чорлашлари аниқ. Айнан мухлисларимиз футболчиларимизга қўшимча куч беришади, 12 ўйинчи бўлишади. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг бор имкониятлари юзага чиқдими, ютуқлар фонида камчиликлар ҳам кўриняптими? Эрон билан ўйинда қайси томонлама эҳтиёткор бўлишимиз керак?

- Ростини айтганда Эрон билан ўйинда ҳақиқий камчиликларимизни кўришимиз мумкин. Ўмон, Туркманистон, Тожикистон терма жамоаларини ҳурмат қиламан. Лекин биз бу ўйинларда тажрибалироқ  ва кучлироқ кўриндик. Терма жамоамизда ўйинни янада яхшилаш учун потенциал бор, дея оламан. 

- Эронни ютиш орқали Осиё кубоги олдидан Катанец ишига баҳо бера оламизми? Қайсидир маънода Осиё кубогида Австралияни ютишимизга ишонч берадими?

- Катанецнинг ишига мен баҳо бермайман. Чунки Катанецни яхши мураббий, деб ҳисоблайман. Ҳозирги футболда ҳар бир жамоа исталган рақибини ютиши мумкин. Бугунги футбол бошқа даражада. Масалан сўнгги мундиалдаги натижаларга қарасак ҳам кўрамиз. Саудия Арабистони - Аргентина 2:1, Япония -  Испания 2:1, Германия - Япония 1:2, Жанубий Корея - Португалия 2:1 ва ҳоказо. Осиёнинг 5та жамоасидан 3таси гуруҳдан чиқди. Терма жамоамизга омад тилайман. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика