Latest news

20:14Хайр, афсона! Лука Модрич "Реал"дан кетиши маълум қилинди  2 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  3 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  49 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5

Анвар Бердиев: "Жамоамда легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларининг ўйнаши тарафдориман" News

Анвар Бердиев: "Жамоамда легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларининг ўйнаши тарафдориман"

Суперлигага ўтиш ўйини дастлабки босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг Ғузор клуби бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Имкониятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Гол ура олмаган жамоа ғалаба қозонмайди. Бизга бугун етакчи, масъулиятни ўз зиммасига оладиган футболчи етишмади.




- "Шўртан" жамоасининг мавсум давомида қўлга киритган энг қийин ғалабаси қайси бўлди?


- Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди, ҳар бир ғалаба катта машаққатлар эвазига қўлга киритилди. Алоҳида айтиш жоиз бўлса, "Динамо" устидан қозонилган ғалабани кўрсатган бўлардим.

- Сизнингча, жамоанинг қайси чизиғини кучайтириш жоиз?


- Биз кўп гол уриб, кўп ўтказиб юбордик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз зарур.

- "Шўртан" таркибига легионер футболчиларни жалб этиш режаси борми?


- Кўрамиз, яхши легионер бўлса, балки жалб қилармиз. Лекин назаримда легионердан кўра, маҳаллий футболчиларга имконият берилиши яхшироқ деб ҳисоблайман.

- Клубда таркибга легионер жалб этиш учун маблағ йўқми? Ёки сиз легионер футболчини ўйнатишни хоҳламайсизми?


- Клуб раҳбариятига раҳмат айтаман, бизга барча шароитларни яратиб беришган. Мен легионер футболчидан кўра, маҳаллий футболчиларни ўйнатиш тарафдориман.

- "Шўртан"да янги мавсумда янги номларни кўрамизми?

- Албатта, чизиқларни кучайтириш мақсадида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режамиз бор.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика