Анвар Бердиев: "Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим"
		
		28 aug 2022 20:32
        News	
	 
				 
				Анвар Бердиев: "Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим"
Ўйин ҳақида
- Тўғриси, жамоамизнинг биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини тубдан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим. Биринчи бўлимда устунликка эга бўлгандик, бироқ иккинчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонига ўтиб кетди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Охирида гол уриб ҳисобни тенглаштирдик.
- Ўйин давомида ҳакамлар қарорларидан норози бўлган вазиятларингиз бўлди. Айнан ҳакамлар томонидан қўшиб берилган 6 дақиқада жамоангиз гол уриб кетди...
- Ўйин вақтида бундай эмоциялар бўлади. Учрашувдаги ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ. "Машъал" жамоаси голдан сўнг вақт чўзишга уринишди. Ўйинга 6 дақиқа қўшилганини тўғри деб биламан. Жамоамиз футболчиларига ҳам доим айтаман, вақт чўзиш мен учун футболдаги энг ёмон жиҳатлардан бири.
- Марлен Чобановга бугун жуда кўп эътироз билдирдингиз...
- Юқорида айтдим, иккинчи бўлимда жамоани таний олмай қолдим. Бу ерда Марленда ҳам хатоликлар кузатилди. Унинг даражасидаги футболчиларга бундай хатолар ярашмайди. Ўйинни таҳлил қиламиз ва Чобановга тегишлича кўрсатмаларни берамиз албатта.
- Сизнингча, бугунги Про-лигада "Машъал" кучлими ёки "Турон"ми?
- Аввал ҳам айтиб ўтгандим, бу йилги Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Барча жамоаларнинг имкониятларини тенг баҳолайман. Кўряпсизлар, биронта ўйинда ҳам очко олиш осон бўлмаяпти. Ҳозир қайси жамоа Суперлигага чиқиши ёки чиқмаслиги аниқ эмас.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments