Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Антонио Оливейра: "Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади" News

Антонио Оливейра: "Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади"

Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 1-тур доирасидаги "Насаф" - "Тракторсозий" ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Антонио Оливейра ва футболчи Меҳди Киани иштирок этишди.

"Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Мен бу ўлкага аввал ҳам келгандим. "Насаф" жамоаси ҳақида илиқ гапларни айтишим мумкин. Уларнинг "Истиқлол"га қарши ўйинларидан хабардорман ва адашмасам ўша таркибдан олти нафар футболчи ҳали ҳам жамоа сафидалар. Шунингдек, бош мураббий ҳам ўша. Бизни эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди. Осиё чемионлар лигаси қийин мусобақа ва бу турнирда бир қатор кучли жамоалар иштирок этишади. "Насаф" билан бўладиган баҳс осон бўлмайди. Майдон ҳолати ҳозирда идеал даражада дея олмайман. Ноқулай об-ҳаво эртага иккала жамоага ҳам қийинчиликлар туғдириши табиий. Шунга қарамай яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дея ўз сўзини бош мураббий бошлади.


Меҳди Киани: - "Насаф" жамоасини имкон қадар яхши ўрганиб чиқдик. Бу жамоа кучли клублардан бири саналади. Эртанги учрашув ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамият касб этади. Ўйлайманки, биз ортга яхши кайфиятда йўл оламиз.


- "Насаф"ни қай даражада ўргана олдингиз?

- Ўзбекистон жамоалари ҳар доим кучли ҳисобланиб келишган. Ўтган ҳафтада "Бунёдкор" "Ал Жазира"ни мағлуб этиб гуруҳ босқичига ўтгани ҳам фикримга тасдиқ бўла олади. Қайтариб айтаман, эртага бизни қийин синов кутиб турибди.


- Жамоа ОЧЛда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Авваламбор биз гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлашимиз керак. Кейинги босқичда эса Жанубий Корея ва Япониядан бир қатор кучли жамоалар билан тўқнаш келиш мумкин. Ҳозирги асосий вазифамиз гуруҳдан чиқиш.


- Сиз ўз вақтида Португалиянинг "Бенфика" жамоасида фаолият юритгансиз. Сўрамоқчи бўлганим, португалиялик футболчиларни ҳам "Тракторсозий" жамоасига таклиф этиш режаси борми? Клубнинг молиявий аҳволи бунга йўл қўядими?

- Мени ёшим ўтиб бормоқда. Сизларнинг ичингизда ёшлар кўп экан ва мени аввалги фаолиятим ҳақида билишингиздан хурсанд бўлдим. Тўғриси, ҳали жамоага Португалиядан футболчи таклиф этиш фикри ҳаёлимга келгани йўқ. Аниқроғи, бу нарса режамизга кирмаган.


Шаҳбоз Беғамов 

Қарши шаҳридан

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика