Антонио Конте: "Терма жамоадаги кайфият ва муҳит менга ёқмоқда"
07 jun 2016 05:00
News
Антонио Конте: "Терма жамоадаги кайфият ва муҳит менга ёқмоқда"
- Биз ишлашда давом этамиз. Ўйиндан-ўйинга тайёр ҳолатга тушиб боришимиз лозим. Жамоамиз ўтказилган иккита ўртоқлик баҳсида ғалаба қозонди. Бельгияга қарши учрашувга эса бир ҳафта вақт қолди. Бу вақт мобайнида жамоавий ўйин тезлиги ва тактик жиҳатларга эътибор қаратиб, улар устида ишлаймиз. Шуни бемалол айтишим мумкинки, терма жамоада ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу каби мусобақада кийиниш хонасида жамоанинг кайфиятига кўп нарса боғлиқ бўлади. Ҳозирча менга жамоа кайфияти, муҳит ёқмоқда. Умид қиламанки, биз керакли натижага эришамиз. Бу мен учун эмас, футболчиларнинг ўзлари учун аҳамиятли. Биз етарлича вазиятлар содир этмоқдамиз. Аммо яққол вазиятлардан кўра қийинроқ паллада гол киритмоқдамиз. Лекин мен футболчиларга эътироз билдира олмайман. Улар жуда катта куч билан меҳнат қилишмоқда ва майдонда борларини бериб жон куйдиришмоқда. Биз аста-секин ўйиндан-ўйинга янги мақсадлар сари одимлашимиз керак. Ҳозирданоқ олдимизда аниқ бир мақсад қўйиш шарт эмас. Қаергача боришимизни ўшанда кўрамиз. Муҳими, Европа чемпионатини афсусланмасдан якунлашимиз лозим.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments