Latest news

Анри Мбаппе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди News

Анри Мбаппе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Франциялик собиқ футболчи Тьерри Анри танқидларга учраган ҳамюртини қўллаб-қувватлади.

Мбаппе Лига 1 доирасидаги "Монпелье"га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан кейин жамоадошлари билан келишмовчиликда ва ҳаддан ташқари худбинликда айбланганди.

"Албатта, Мбаппе бу мавсумда ҳали ўзининг юқори даражасига эриша олгани йўқ, лекин у ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас. Мураббий Месси, Неймар ва Мбаппени жипслаштиришнинг йўлини топиши керак.

ПСЖ учун можаролар ва бошқа шунга ўхшаш вазиятлар нормал ҳолат. Жамоа 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди, лекин ҳамма Мбаппенинг ножўя ишлари ҳақида гапирмоқда. Ўтган йили шундай ҳолат Неймар билан содир бўлганди. ПСЖдек жамоадек бундай воқеалар содир бўлиши табиий", - деди Анри.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика