Latest news

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  19 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман" News

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика