Анри футболни ривожлантириш учун 5 ғоя таклиф қилди
12 may 2023 17:55
News
Анри футболни ривожлантириш учун 5 ғоя таклиф қилди
Франция термаси собиқ футболчиси Тьерри Анри футболни ривожлантириш учун 5 ғояни илгари сурмоқда.
1. Ҳакамлар ўйиндан кейин матбуот билан суҳбатлашиши шарт. Улар ўз ишларига изоҳ бериб, у ёки бу вазиятларга тушунтириш бериши керак.
2. Майдонда кимдир ўйин вақтини атайин чўзса, ҳакам дарвозадан 25 метр узоқликда эркин зарба белгилашга, зарбани амалга оширувчи жамоа нуқтани ўзи танлаши мумкин.
3. Ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилаётган жамоаларни тақдирлаш ва якуний натижага қарамай, 3 ва ундан кўп гол урган жамоага қўшимча балл бериш.
4. Жамоанинг эҳтимолий янги футболчилари билан спорт директорлари шаҳсан учрашиши ва танишиши зарур.
5. Ўйинчилардан бири жароҳат олган вақтдагина уни алиштириб туриш. Шифокорлардан ёрдам олгач, ўша футболчи яна майдонга қайтиши мумкин.
Link :
Source : Footmercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments