Англиялик футболчи жароҳатини гўшт билан даволамоқчи бўлди (+ФОТО)
06 nov 2018 13:41
News
Англиялик футболчи жароҳатини гўшт билан даволамоқчи бўлди (+ФОТО)
"Ланкастер Сити" футболчиси Том Престон жамоадоши Роб Уилсон ҳазили қурбонига айланди.
Престон клуб физиотерапевтига ёзаяпман деб, Уилсонга мессенжер орқали мурожаат қилди ва оёғида оғриқ борлигини айтди. Футболчининг жамоадоши дўсти билан ҳазиллашишга қарор қилди ва оғриқ бор жойга гўшт бўлагини қўйиш кераклигини айтди.
Аввалига Престон оддийроқ йўл билан даволанмоқчи эди, аммо "физиотерапевт" ўз услубига уни ишонтирди ҳамда қўйилган гўштни кўрсатиш учун сурат юборишни сўради. Престоннинг отаси дўкондан "дори"ни олиб келганидан сўнг, у жамоадоши илтимосини бажарди.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments