Latest news

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  0 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

Англия Лига Кубоги. Рэшфорднинг дубли МЮга "Челси" устидан ғалабани келтирди News

Англия Лига Кубоги. Рэшфорднинг дубли МЮга "Челси" устидан ғалабани келтирди

Англия Лига Кубогининг 4-босқичида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" билан баҳс олиб борди.

"Челси" - "Манчестер Юнайтед" 1:2

Гол: Рэшфорд (25-пен), Батшуайи (61), Рэшфорд (74).

Челси – Кабальеро, Алонсо, Геи, Джеймс, Зума, Гилмур (Маунт, 70), Ковачич, Пулишич (Педро, 70), Жоржиньо, Хадсон-Одои, Батшуайи (Абрахам, 78).

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Уильямс, Магуайр, Линделеф (Марсьяль, 66), Уан-Биссака, Джеймс, Мактомини, Лингард (Перейра, 67), Фред, Рохо, Рэшфорд (Янг, 80).

Огоҳлантириш: Мактомини (11), Батшуайи (18), Фред (83), Ковачич (90).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Бурчак зарбасидан кейин бош ҳакам баҳсни якунлаб берди. Бу сафар ҳам Рэшфорд дубль қайд этиб, манкунианликларга ғалаба келтирди.

90+4. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди.

90+1. Айтганча, Рэшфорд "Челси" билан "Олд Траффорд"да (4:0) ўтган баҳсда ҳам дублга эришганди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААА!!! Марсьяльнинг зарбаси бироооооз ноаниқ кетди.

89. МЮ классик ҳужум ташкил қилаётганди. Тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

87. Ковачичнинг зарбаси ноаниқ кетди.

83. Бугун сардорлик боғичини тақиб олган Магуайр МЮнинг дирижёри бўлмоқда. Тан олиш керак, у омадли трансфер бўлганини исботлаяпти.

78. Энди Лэмпард таваккал қилмоқда. Абрахам майдонга тушди.

74. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Рэшфорддан супергол!!!! Форвард 25 метрлардан жарима зарбасини тўққизлик томон тепди!!! 1:2!!!

70. Энди "Юнайтед"нинг устунлиги кўзга ташланмоқда. Марсьялнинг ўзгаришидан кейин шундай бўлмоқда.

68. Сульшердан кутилмаган юриш. Линдельоф ўз ўрнини Марсьялга бўшатиб берди. "Пан или пропан" бўлади энди.

61. ГООООООООЛЛЛЛ! Батшуайи тезкор қарши ҳужумни 26 метрлардан йўллаган кучли зарбаси орқали гол билан якунлади!

58. "Юнайтед" ҳимояси анчагина бўшашди. Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ кетди.

55. "Челси"нинг босими ошмоқда. Жеймснинг қанотдан узатган пасини жамоадоги дарвозага тўғрилай олмади. Статистикага эътибор берсак, "Челси" ҳозирча дарвоза томон аниқ зарба берганича йўқ.

52. Иккинчи бўлим юқори темп билан бошланди. "Челси" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Марказда Жоржиньонинг берган паси МЮ жарима майдончаси ичида Уильямснинг подкати орқали қайтариб юборилди. Иккинчи темпда эса Жоржиньониг берган зарбаси тўпни қайтариш чоғида Рэшфорднинг қўлига тегди. Бу паллада ҳакам пенальти белгиламади. Ҳолис баҳо берсак, бу пенальти учун етарли эмас.

50. Хавфли вазиятттттт!!!!! Хадсон-Одои 99 фоизлик имкониятни қўлдан чиқарди. У қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

48. "Челси"нинг бурчакдан оширган тўпиги Уильямс боши билан қайтариб юборди. Аммо "аристократлар"нинг босими давом этмоқда.

46. Демак, иккинчи бўлим бошланди! Бу ёқда ўйин бироз зерикарлироқ кечмоқда. "Энфилд"да эса ҳақиқий дахшатли ўйин!

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Челси" яна бир бор хавфли вазиятга эга бўлиши мумкин эди. Марказга узатилган пасни Пулишич қўли билан тўхтатгани учун бош ҳакам фол қайд этди. Акс ҳолда Батшуайи МЮ посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетаётганди.

39. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Хадсон-Одоининг қанотдан марказга узатган пасини Ван-Биссака тепиб юборди.

37. Лингарднинг 25 метрлардан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

34. "Челси" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Батшуайининг узатган тўпини Магуайр қайтариб юборди.

30. Гол ўтказиб юборган бўлса-да, "Челси" ҳали ҳам ўша услубидан воз кечмаяпти. "Юнайтед" эса рақибларига ҳужум уюштиришлари учун умуман имконият бермаяпти.

25. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Ўз жарима майдончаси ичида Алонсо рақиби Жеймсни йиқитгани сабабли белгиланган пенальтини Рэшфорд унумли фойдаланди. 

24. Ҳозирча Магуайр сардорлигидаги "Юнайтед" ҳимояси анчагина тартибли ўйнамоқда.

21. Юнайтед" аста-секинлик билан тўпни рақибига топширмоқда. Тотал устунлик "Челси" томонига ўтиб кетди.

18. Қизиғи. Бироз олдин МакТоминей рақиби Батшуайига қарши қўпол ўйнагани учун сариқ  карточка ишлаб олганди. Бу дақиқага келиб, Батшуайи МакТоминейни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

15. Жеймснинг зарбаси бироз ўхшамади. Унинг чап оёғида тепган тўпи бурчакка қараб кетиб қолди. Айни дақиқаларда ташаббус манкунианликлар томонида.

13. ЗАРБАААААААА!!!! Бурчакдан ерлатиб оширилган пасга МакТоминей зарба берди. Тўп дарвоза тўққизлигининг ёнидан ўтиб кетиб, тўрга ташқи томондан тегди.

12. Манкунианликлар бурчак зарбасига эга бўлишди.

10. Ҳозирча томонлар бирорта хавфли вазиятлар яратишганича йўқ. Ўйин асосан марказда кечмоқда.

5. Учрашувдаги илк зарба "Челси" томонидан берилди. Пулишичнинг зарбасини Магуайр қайтариб юборди.

3. Ҳозирча тўп асосан мезбонларда бўлиб турибди.

1. Учрашув бошланди! Баҳсни манкунианликлар бошлаб берди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика