Latest news

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  2 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" кичик ҳисобда "Уотфорд"ни ютди ва навбатдаги босқичга чиқди News

Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед" кичик ҳисобда "Уотфорд"ни ютди ва навбатдаги босқичга чиқди

Англия Кубогининг 3-босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Уотфорд" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Уотфорд 1:0

Гол: Мактомини (5, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Туанзебе, Байи (Магуайр, 45+5), Теллес, Уильямс, ван де Бек, Мактомини, Жеймс (Рэшфорд, 68), Мата, Лингард (Матич, 80), Гринвуд (Марсьяль, 69).

Уотфорд – Бахманн, Трост-Эконг (Уилмот, 76), Сьерральта, Мазина (Нгакиа, 58), Наварро, Хьюз, Чалоба, Синкернагель (Хунгбо, 76), Сарр (Сема, 58), Жоао Педро, Грэй.

Огоҳлантириш: Сарр (38), Туанзебе (65), Теллес (72).

Manchester United

Scott McTominay - 5'

FA Cup . Round 3

10/01/2021, 01:00

0
:
1
Finished

Watford

Stadium: Old Trafford

45'
90'
5'  Scott McTominay
5'  Alex Telles
45'  Eric Bailly (Harry Maguire)
65'  Axel Tuanzebe
68'  Daniel James (Marcus Rashford)
69'  Mason Greenwood (Anthony Martial)
72'  Alex Telles
80'  Jesse Lingard (Nemanja Matic)
38'  Ismaila Sarr
58'  Adam Masina (Jeremy Ngakia)
58'  Ismaila Sarr (Ken Sema)
76'  William Troost-Ekong (Ben Wilmot)
76'  Philip Zinckernagel (Joseph Hungbo)
84'  Nathaniel Chalobah (Daniel Phillips)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" кейинги босқичда!

90+3. МЮда жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш имконияти бор эди. Матанинг зарбаси ноаниқ кетди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Матич ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. Фол ва ҳисобни тенглаштириш учун имконият.

81. ЗАРБАААААА!!! Рэшфорд бир йўла икки рақибини алдаб ўтиб, рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Зарбани Бахманн ушлаб олди.

80. УХХХХХХ!!! Теллеснинг жаримадан оширган тўпига Магуайр боши билан зарба йўллади. Ноаниқ!

75. Темп пасаймаган, бироқ вазиятлар йўқ.

71. Мактомини рақиб ҳужумини бартараф этди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

68. МЮ таркибида бир йўла икки ўзгариш. Сульшер кўпроқ гол уришни истаб, Рэшфорд ҳамда Марсьялни ўйинга ташлади.

62. Ҳақиқатдан ҳам Магуайр МЮ ҳимоясининг устуни экан. У бир вазиятда икки марта рақиб ҳужумини қайтара олди.

60. УХХХХ!! МЮдан ақлли бурчак зарбаси. Матанинг пасини Гринвуд дарвоза томон йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

56. Грэйнинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

54. Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Вазиятлар жуда кам. 

49. ЗАРБААААА!! Жеймснинг зарбасини Бахманн ушлаб олди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

Тайм якунланди.

45+5. Жароҳатланган Эрик Байи ўрнига Харри Магуайр майдонга тушди.

45+3. Анча вақтдан буён Эрик Байига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. МАТАААААААА!! УХХХХХХ!! Аввалига Гринвуд, кейинчалик ван де Бек тўпни "пятка"сида пас бериб, Матага ўтказиб берди. Хуан вазиятдан фойдалана олмади.

41. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!  Гринвуднинг кучли зарбасини Бахманн ушлаб олди.

37. Кичик ташаббус меҳмонлар томонида.

32. УХХХХХХ!! Чалоба МЮнинг пала-партиш ҳимояланаётганидан фойдалана олмади. 

28. УХХХХХ!! Хендерсон яна бир бор тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Грэй бўш дарвозани ишғол қила олмади.

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қанотдан ҳаволатиб оширилган тўпга Грэй боши билан муваффақиятсиз зарба йўллади.

20. ЗАРБААААААА!!! Теллеснинг яна бир бурчакдан оширган тўпи хавфли кўриниш олди. Байининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. ЗАРБААААААА!!! Жаримадан оширилган тўпга Чалоба зарба берди. Тўп Хендерсондан ўтиб кетганди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Туанзебе чизиқ устидан қайтарди!

14. "Юнайтед" катта устунликка эга. Аммо вазиятлар яратиш қийин бўляпти.

11. Сарр катта тезликда МЮ жарима майдончаси томон югурди. Теллес вазиятни бартараф этди.

5. ГООООООООООЛЛЛ!! Мактомини бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни очди!

3. Ўйинни манкунианликлар юқори темпда бошлади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборинизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. "Орзулар театри"да "Манчестер Юнайтед" Англия Кубогида "Уотфорд"га қарши баҳс олиб боради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика